13 авг 11:05
Янгиликлар
Байроқдоримиз Элшод Расуловни қўллаб-қувватлади
Бу ҳақда у “Фейсбук”даги ўз саҳифасида хабар қолдирди.
Элшод Расулов – бизнинг фахримиз! У Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи, кўп карра Осиё чемпиони, жаҳон чемпионатлари совриндори, кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби, уч карра Осиё ўйинлари ғолиби. Боз устига охирги Осиё ўйинларида у синган қўли билан жанг қилишига қарамай, ғалаба қозонганди.
У ҳақиқий жангчи. Афсуски, жиддий ва шавқатсиз рақобатда унга омад омад кулиб боқмади. Мутахассислар сўзи билан айтганда “ёниб” кетди. Терма жамоамиз таркибидаги энг тажрибали боксчи бўлгани учун ҳам унда катта масъулият бор эди. Бу ҳам Расуловга панд берди. Мен Элшод акани оқлаётганим йўқ. Уни оқлаш ва ҳимоя қилиш шарт эмас. У мамлакатимизнинг энг совриндор боксчиларидан бири бўлиб қолади. Унга ҳавас қилиб боксни танлаган ёшлар жуда ҳам кўп. Бундан кейин ҳам Элшод Расулов болаларнинг кумири бўлиб қолади.
Ўз ўрнида биз ҳам Баҳодир Жалоловнинг фикрларига қўшилган ҳолда барча спортчиларимизга, хусусан боксчиларимизга олдинда турган жангларда омад тилаб қоламиз. Унутманг, ғалаба ва мағлубият ҳамиша ёнма-ён бўлган.
Фикрлар
Qolgan bokschilarimizga bu saboq bolsin!