17 авг 05:10
Янгиликлар
Бокс/ММА, Токио-2020
Байроқдоримизнинг кутилмаган мағлубияти суратларда
Афсуски, ярим финал остонасида Ўзбекистон спорт делегациясининг Рио Олимпиадасидаги байроқдори Баҳодир Жалолов ўз юришини тўхтатди.
+91 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган боксчимиз чорак финалда британиялик Жой Жойсга қарши рингга кўтарилди. Жанг олдидан билдирилган тахминлар ўзини оқламади. Уччала раундда ҳам сезиларли устунликка эга бўлган британиялик боксчи ҳақли ғалабага эришди.
Иккинчи британиялик боксчи чарм қўлқоп устамизни мусобақадан чиқариб юборяпти. Аввалроқ, -81 кг вазндаги боксчимиз Элшод Расулов ҳам техник нокаут эвазига айнан Буюк Британия вакилига имкониятни бой берганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар