31 авг 07:27
Янгиликлар
Бектемир Мелиқўзиев АҚШда иккинчи жангини ўтказди
Чарм қўлқоп устамиз АҚШнинг Калифорния штати Пасадена шаҳридаги Pasadena City Hall аренасида давом этаётган бокс кечаси доирасидаги жангда мексикалик Рикардо Адриан Луна Флоресга қарши рингга кўтарилди.
Саккиз раундга мўлжалланган жанг муддатидан анча олдин тугади. Бектемир тажрибали рақибини биринчи раунднинг ўзидаёқ нокаутга учратди. Рефери Жек Рейсс жангни тўхтатишга мажбур бўлди.
Маълумот учун, Рикардо Флорес проф рингда бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда 30 та жанг ўтказган. Ҳисобида 22 та ғалаба ва 14 та нокаут бор. Бугун у еттинчи мағлубиятидаги учинчи нокаутини қабул қилиб олди. Битта жанг дуранг билан якунланган.
Бектемир Мелиқўзиев эса бугун проф рингдаги иккинчи ғалабасига эришди. Ҳамюртимиз дебют жангини 13 июнь куни ўтказган ва ўшанда ҳам биринчи раундда аргентиналик Мартин Риосни нокаутга учратган эди.
Фикрлар