02 окт 07:12
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бектемир Мелиқўзиев АҚШга жўнаб кетди, у чемпионлик камари учун жанг ўтказади
Рио Олимпиадаси ҳамда жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби Бектемир Мелиқўзиев кеча тунда АҚШга жўнаб кетди.
Чарм қўлқоп устамиз қисқа муддатли танаффусни якунлади ва профессионал боксдаги учинчи жангини ўтказиш учун яна океан ортига йўл олди. Бектемир режа бўйича 26 ноябрь куни АҚШда рингга кўтарилади.
Аввалроқ Мелиқўзиев сайтимиз мухбирига 10 раунддан иборат жангда иштирок этиши ва бу баҳс WBA Intercontinental чемпионлик камари учун кечишини айтган эди. Ҳозирча бўлажак жангда Бектемирга ким рақиблик қилиши аниқ эмас.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар