27 сен 11:47
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бектемир Мелиқўзиев камар учун жанг қилади
Олимпиада ва жаҳон чемпионати финалчиси Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксдаги учинчи жангини қачон ўтказиши маълум бўлди.
Боксчи www.olamsport.com сайти билан суҳбатда 26 ноябрь куни АҚШда жанг қилишини айтиб ўтди. Унинг маълум қилишича, баҳс 10 раунддан иборат бўлади ва WBA Intercontinental камари учун ташкил этилади. Ҳозирча ушбу жангда Бектемирга ким рақиблик қилиши аниқ эмас.
Мелиқўзиев айни пайтда Ўзбекистонда ва бир неча кундан сўнг океанортига жўнаб кетади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар