26 авг 08:33
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бектемир Мелиқўзиевнинг 30 август кунги жангдаги рақиби маълум бўлди
Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Бектемир Мелиқўзиев проф рингдаги иккинчи жангини 30 август куни АҚШнинг Калифорния штатида ўтказади.
Мазкур жангда боксчимизга ким рақиблик қилиши маълум бўлди. Унга кўра, Бектемир Мелиқўзиев мексикалик Рикардо Адриан Луна Флоресга қарши рингга кўтарилади.
Бу боксчи проф рингда 29 та жанг ўтказган. Ҳисобида 22 та ғалаба ва 14 та нокаут бор. Олтита жангда мағлубиятга учраган, шундан иккитаси нокаут билан. Яна бир жанг дуранг билан якунланган.
Эслатиб ўтамиз, Бектемир Мелиқўзиев проф рингдаги дебют жангини 13 июнь куни ўтказган ва ўшанда аргентиналик Мартин Риосни биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар