UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18Емельяненко, Махачев ва бошқалар. Самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0

02 янв 09:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Белал Муҳаммад Махачев ва Нурмагомедовнинг машғулотига ёрдамчи куч сифатида қўшилди

Яримўрта вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Белал Муҳаммад Ислам Махачев ва Умар Нурмагомедовнинг машғулот лагерига бориб қўшилди.

Россиялик аралаш яккакураш усталари жамоаси бошлиғи Хабиб Нурмагомедов бу ҳақда хабар бериб, ижтимоий тармоққа машғулотдан видео ҳам жойлади.

"Ҳаммаси режа асосида давом этмоқда", - дея видео остида изоҳ ҳам қолдирган Хабиб. 

"Оғир меҳнатдан бошқа нарса йўқ", - дея унга қўшимча қилган Белал Муҳаммад. 

Эслатиб ўтамиз, Белал Муҳаммад ўтган йилнинг июль ойида Хабиб Нурмагомедовнинг ёрдамисиз ҳам британиялик Леон Эдвардсдан чемпионлик камарини тортиб олганди. У декабрь ойида Шавкат Раҳмоновдан камарини ҳимоя қилиши керак эди. Лекин инфекция сабаб бу жанг бекор қилинганди. 

Енгил вазнда амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев 19 январь тонгида Лос-Анжелесда ўтадиган UFC 311 турнирининг марказий жангида даъвогар Арман Царукянга қарши октагонга чиқади. Умар Нурмагомедов эса ко-мэйнивент жангида ўта енгил вазн чемпиони грузиялик Мераб Двалишвилининг камарини тортиб олиш учун уриниб кўради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг