22 дек 18:20
Янгиликлар
Футбол
Беларусь чемпионатининг сўнгги икки йилдаги энг яхши ҳимоячиси "Навбаҳор"га ўтмоқда
Беларусь терма жамоасининг 30 ёшли футболчиси Сергей Карпович яқин вақтларда "Навбаҳор" билан шартнома имзолайди.
Бу ҳақда Telegram'даги "Ухо" канали хабар бермоқда.
Карпович фаолияти давомида Беларуснинг бир қатор клублари, шунингдек, "Қайсар" (Қозоғистон) ва "Балтика" (Россия)да ўйнаган. У сўнгги бор Беларуснинг "Неман" жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Ҳимоячи 2020 йилдан бери Беларусь терма жамоасига чақирилади.
Ўйинчи Беларусь чемпионатида кетма-кет икки йил энг яхши ҳимоячи деб топилган.
Ҳавола :
Фикрлар