UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0 18:49Болаларга қувонч улашган "Tashkent Open Judo Kids Cup IV" ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:18Махачев: "Баъзиларга "Оғайни, машғулот ўрнига бориб ишла" дегинг келади" 0 17:54Дональд Трамп: "Оқ уй яқинидаги UFC аренаси абадий қолиши мумкин" 0 17:28Шакира ва Burna Boy очилиш маросимида ЖЧ-2026 мадҳиясини ижро этади 0 16:53Жон Жонс ва Даниэль Кормье ўртасида трилогия ўтказилади 0 16:25Аниш Гири Синдаровнинг Бибисара билан муносабати тўғрисида ҳазиломуз пост жойлади 0 15:50Дмитрий Бивол P4P рейтингида Топ-10`га қайтди 0 15:14Бельгия терма жамоаси бош мураббийи: "Биз аутсайдермиз" 0 14:44Тожикистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров билан бир кардда октагонга чиқади 0 14:01Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги илк жангини мағлубиятсиз боксчига қарши ўтказади 0 13:33Камончиларимиз Анталиядаги Жаҳон кубогида иштирок этишади 0 12:54"Манчестер Сити" "Реал"га 90 миллион евро беришга тайёр 0 12:27Makarska Open. Тимофеева икки ғалаба эвазига 1/4 финалга чиқди 0 12:03Ислам Махачев: "Онам ММАдаги фаолиятимни якунлашимни хоҳлаяпти. Ҳаммаси тамом, шекилли" 0

25 апр 08:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Bellator 279: Киборг камарини ҳимоя қилди, Стотс ва Микс Гран-при 1/2 финалида

Bellator промоушени қаторасига икки кун ўзининг рақамланган турнирларини ўтказди.

АҚШнинг Гавайи штати Гонолулу шаҳрида ташкил этилган Bellator 279 турнирининг марказий жанги ярим енгил вазн тоифасида амалдаги Bellator чемпиони Крис "Киборг" Жустино иштирокида бўлиб ўтди. Киборг тўртинчи чемпионлик ҳимоя жангида Арлин Бленкоуга қарши октагонга кўтарилди.

Австралиялик жангчи номдор рақибасига муносиб қаршилик кўрсатди. Жанг тўлиқ беш раунд давом этди ва якунда чемпион 49-45, 49-45, 49-45 ҳисобларида ғалаба қозонди. Биринчи раунднинг ўзида Крис Арлинни нокдаун ҳолатига тушириб қўя олди. 

Яна бир қизиқарли жангда енгил вазн тоифаси вакили Рауфьон Стотс Bellator чорак финалида Хуан Арчулетни учинчи раундда нокаутга учратди. У ярим финалга йўл олиш билан бирга дивизионнинг вақтинча чемпионлик камарини ҳам қўлга киритди. Стотснинг рақиби Леандро Иго ва Дэнни Сабателло ўртасидаги жангда аниқланади. Ушбу жанг 24 июнь куни Bellator 282 турнири доирасида бўлиб ўтади.

Патрик Микс Гран-прининг яна бир ярим финалчисига айланди. У беш раунд якунига кўра Киоджи Хоригучидан очколар ҳисобида устун келди. Микснинг ярим финалдаги рақиби Магомед Магомедов - Энрике Барзола жангидан сўнг маълум бўлади.

Шунингдек, Bellator 279 турнирида Рэнди Филда, Сумико Инаби ва Гоити Ямаучи рақибларини муддатидан аввал мағлуб этишни уддалашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг