UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

24 авг 08:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

PFL турнирининг барча натижалари: "Киборг" Виейрага қарши, Рабаданов Ридерни нокаутга учратди

АҚШнинг Тампа шаҳрида аралаш яккакурашлар бўйича PFL турнири бўлиб ўтди.

Уч килограммдан ортиқ вазн фарқи Кетлин Виейрага ярим енгил вазн тоифасидаги амалдаги PFL чемпиони Крис "Киборг" Жустинга қарши жангда кутилмаган натижа (апсет) қайд этишига ёрдам бермади. Ушбу жанг билан чемпион ўзининг профессионал фаолиятини якунлашни режалаштирган эди.

PFL турнирининг марказий жанги бўлган бразилиялик спортчилар тўқнашуви тўлиқ беш раунд давом этди ва ҳакамларнинг якдил қарорига кўра (48-47 ва икки марта 49-46 ҳисобида) чемпионнинг ғалабаси билан якунланди.

Кетлин Виейра белгиланган вазн меъёрини бажара олмагани сабабли, жанг натижасидан қатъи назар, Крис Киборг чемпионлик камарини сақлаб қолиши аниқ эди. Бу ғалаба унинг фаолиятидаги ўттизинчи профессионал ғалаба бўлди.

Ташкилот билан амалдаги шартномаси бўйича сўнгги жангини ўтказган титулли бразилиялик спортчи жангдан кейинги интервьюсида октагонга қайтиши мумкинлигини истисно қилмади ва шу билан бирга, залда ҳозир бўлиб турган UFC чемпиони Кайла Харрисонни жанг қилишга чорлади.

Турнирнинг иккинчи муҳим жангида дивизион рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган россиялик енгил вазн вакили Гажи Рабаданов кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритди. У ташкилотдаги дебютини ўтказган америкалик Трейси Ридерни биринчи раунддаёқ техник нокаут эвазига мағлуб этди.

Енгил вазн тоифасидаги россиялик Магомед Магомедов перулик Даниэль Маркосга қарши кечган жангнинг иккинчи раундида елкасини чиқариб олди. Танаффусдан сўнг у жангни давом эттирди, бироқ ўн биринчи сонияда "Йўлбарс"нинг мураббийлар штаби сочиқ ташлаб, жангни тўхтатишга қарор қилди.

Шунингдек, енгил вазн тоифасидаги яна бир россиялик жангчи Маккашарип Зайнуқов ҳам муваффақиятсизликка учради: у уч раунд якунига кўра ҳакамларнинг якдил қарори билан бразилиялик Натан Шултедан мағлубиятга учради.

Бошқа натижалар қаторида британиялик ярим оғир вазнли Люк Тренер ва ирландиялик ярим ўрта вазнли Эойн Шеридан рақибларини нокаутга учратиб, муддатидан аввал ғалаба қозонганини таъкидлаш жоиз.


Турнирнинг барча натижалари:

Асосий кард жанглари

Крис Киборг Кетлин Виейрани ҳакамлар қарорига кўра (48-47, 49-46, 49-46) таслим этди

Гаджи Рабаданов Трэйси Ридерни техник нокаутга учратди (зарбалар) – 1-раунд, 4:38

Сабрина де Соуза рақибаси Таила Сантосни очколар ҳисоби бўйича енгди (29-28, 30-27, 30-27)

Люк Трэйнер Роланд Данлэпни техник нокаут (бошга оёқ билан зарба) билан ютди – 2-раунд, 2:52


Прелим кард жанглари

Нкоси Ндебеле Марсирли Алвесни очколар ҳисоби бўйича мағлуб этди (30-27, 29-28, 29-28)

Даниэль Маркос Магомед Магомедовни техник нокаут эвазига мағлубиятга учратди(мураббийлар тўхтатишди) – 3-раунд, 0:11

Жавид Башарат Мовсар Ибрагимовни ҳакамларнинг якдил қарори билан ютди (29-28, 29-28, 29-28)

Дакота Буш Моркес Форестдан очколар ҳисоби бўйича устун келди (28-29, 29-28, 29-28)

Натан Шулте Маккашарип Зайнуковни енгди (30-27, 29-28, 29-28)

Жино ван Стинис Роберт Уотлини очколар ҳисоби бўйича мағлубиятга учратди (30-27, 29-28, 29-28)

Эойн Шеридан Жеймс Вейкни нокаутга (тизза билан зарба) учратди – 1-раунд, 4:09

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг