UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

28 мар 20:33
Янгиликлар

Дзюдо

Белодед - 18 ёшида икки карра жаҳон чемпиони бўлган дунёнинг энг ёш дзюдочиси! (Сара суратлари+18)

Украиналик 19 ёшли дзюдочи Дарья Белодед икки карра жаҳон чемпиони бўлган сайёрамизнинг энг ёш дзюдочиси ҳисобланади.

Белодед ўтган йили дзюдо ватани - Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида иккинчи бор ўз вазнида дунёнинг энг кучли спортчиси эканини амалда исботлаганди. Финалда у япониялик Фуна Танакини вазари баҳоси эвазига мағлуб этиб, икки карра жаҳон чемпионига айланган ва шу билан билан бирга унвонини ҳимоя қилганди. Финал куни украиналик дзюдочи 18 ёшу 11 ойлик эди.

Дарья Белодед - 2000 йилнинг 10 октябрь куни Украинанинг Киев шаҳрида дунёга келган. Унинг отаси машҳур дзюдочи Геннадий Билодид, онаси эса Светлана Кузнецова. Дарья ёшлигидан отаси изидан бориб, дзюдо билан профессионал тарзда шуғуллана бошлади. Айнан ота-онаси унинг илк мураббийлари эди.

Даша 2015 йилда айтишга арзигулик илк ютуқларига эришди. Аввалига мамлакат чемпиони бўлди. Кейин эса Европа ҳамда жаҳон чемпионатининг олтин медалларини ҳам қўлга киритди.

Катталар ўртасидаги илк медалига эса 2017 йилда эга чиқди. Ўша йилнинг март ойида у Прага шаҳрида ўтган Қитъалараро очиқ кубокда шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 2017 йилнинг 20 апрель куни Белодед Польша пойтахти Варшава шаҳрида Европа чемпиони бўлди. -48 кг вазнда татамига чиққан Дарья финал беллашувида россиялик Ирина Долговани мағлубиятга учратди. 

2018 йили ҳали 18 ёшга ҳам тўлмаган қаҳрамонимиз катталар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди. Белодед иккинчи даврадан баҳсларга киришди ва финалга қадар Дистрий Красники (Косово), Яо Ксионг (Хитой), Галбадрахин Отгонцэцэг (Қозоғистон), Паула Парета (Аргентина)дан устун келди. Парета Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони эди. Уч дақиқа давом этган финал учрашувида эса амалдаги жаҳон чемпиони, япониялик Фуна Танакини соф иппон баҳоси эвазига мағлуб этди ва 17 ёшида жаҳон чемпионига айланди.

Бу билан Дарья Белодед дзюдо тарихидаги ҳам эркаклар, ҳам аёллар ўртасида энг ёш жаҳон чемпиони деган мақони ўзиники қилиб олди. Ўтган йили Токиода ўтган жаҳон чемпионатида эса у чемпионлик унвонини муносиб тарзда ҳимоя қилди. Бу сафарги финалда ҳам Фуна Танакини енгишга муваффақ бўлди.

Эришган ютуқлари:

Жаҳон чемпиони — 2018, 2019

Европа чемпиони — 2017, 2019

Қитъалараро очиқ Кубок — 2017

Жаҳон чемпиони U18 (кадетлар ўртасида) — 2015

Европа чемпиони U18 — 2015, 2016

Европа Кубогининг кумуш медали соҳибаси U21 — 2016

Европа Кубоклари ғолибаси U18: Загреб — 2015, Теплице — 2015, Клуж-Напока — 2015, Загреб — 2016, Теплице — 2016

Украина чемпиони U21 — 2015, 2016

Украина чемпиони U18 — 2015, 2016

Украина чемпиони U17 — 2014, 2015

Украина чемпиони U16 — 2014

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг