UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

29 мар 08:02
Янгиликлар

Дзюдо

Бешта медаль билан 80 давлат орасида 5-ўринни эгалладик + ЖАДВАЛ

Уч кун давомида Грузиянинг Тбилиси шаҳрида мезбонлик қилган дзюдо бўйича "Катта Дубулға" турнири ўз якунига етди.

Нуфузли мусобақада сайёрамизнинг 5 қитъаси 80 давлатидан жами 441 (241 эркак, 200 аёл) нафар дзюдочи иштирок этди. Юртимиз шарафини терма жамоамизнинг 18 дзюдочимиз ҳимоя қилди. Улардан 5 нафари ўз вазн тоифаларида шохсупага кўтарилишди. Саксон давлатдан 22 таси камида битта бронза медалини қўлга киритди. Ўн беш мамлакат ҳисобида камида биттадан кумуш, 11 давлатда эса олтин медаль бўлди. 

Сўнгги учинчи кунги баҳсларда Давлат Бобонов (-90 кг) ва Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) бронза медалини қўлга киритди. Бу билан Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллади. 

Олтин медаль

-66 кг: Сардор Нуриллаев

Кумуш медаль

-60 кг: Кемран Нуриллаев

Бронза медаль

-90 кг: Давлат Бобонов

-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев

-70 кг: Гулноза Матниязова

Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Грузия терма жамоаси 2 та олтин, 3 та кумуш, 4 та бронза медали билан банд этди. Канада 2 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза медали билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, кучли учликка мўғулистонлик дзюдочилар 2 та олтин ва 2 та бронза медали билан якун ясашди. Биздан аввалги ўринни Италия терма жамоаси 1 та олтин ва 2 та кумуш медаль билан эгаллади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг