UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21Жейк Пол - Энтони Жошуа жанги регламенти тасдиқланди 0 10:00Жаҳон кубоги: беш нафар чарм қўлқоп устамиз финалга йўл олди 0 09:39Арман Царукян: "Ҳеч ким билан муаммом йўқ" 0 09:18Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 08:57Элмурод Ҳақназаров ММАдаги иккинчи жангини ўтказади (ПОСТЕР) 0 08:36Майкл Моралес Махачевни нокаут қилишга тайёр 0 08:15VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Медалларимиз 79 га етди, Эрондан 6 та "тилла"га ўзиб кетдик (Тўлиқ жадвал) 0 07:54Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия ЖЧ-2026`га йўлланма олди! 0 07:33Хабиб Нурмагомедов: "Исламнинг Оқ уйда жанг қилишини истамайман" 0 01:30Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонда 13 та медаль, шулардан тўрттаси олтин! (барча натижалар битта саҳифада) 0 23:51Ислам Махачев Pound-For-Pound UFC рейтинги пешқадами! 0 23:30ЖЧ-2026 саралаши. Ироқ БААга 90+17-дақиқада гол уриб, қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди! 0 23:09Ўзбекистон спорт делегациясида яна биттадан олтин ва бронза медаль! 0 22:48Қиличбозларимиз Ўзбекистон делегацияси ғазнасига яна 4 та медаль қўшиб қўйишди 0 21:14Ўзбекистон спорт делегациясида навбатдаги олтин медаль + ФОТО 0

23 авг 20:12
Янгиликлар

Футбол

Биласизми? ОКМКнинг кечаги рақиби "Ал Араби" деярли 3 баробар қиммат жамоа эди

Теглар :  ОКМК
Кеча ўзбек клублари халқаро майдонда ажойиб натижаларни қайд этишди.

Дастлаб "Навбаҳор" "Ал Вакра"ни қўшимча бўлимларда мағлуб этиб гуруҳ босқичига йўл олди. Наманганликлар кетидан ОКМК "Ал Араби" меҳмони бўлди ва ягона гол эвазига сафарда ғалабани ўзиники қилди. Шу тариқа, ҳар икки клубимиз ОЧЛнинг янги мавсум гуруҳ босқичида иштирок этадиган бўлишди. Улардан ташқари, амалдаги чемпион "Пахтакор" ва кубок соҳиби "Насаф" ҳам Чемпионлар лигасида қатнашади. 

Шу ўринда олмалиқликларнинг иштироки ва рақибига қисқача тўхталиб ўтмоқчиман. "Ал Араби" 71 йиллик тарихга эга клуб. 1952 йилда ташкил этилган жамоа ўтган мавсум Қатар Юлдузлар лигасида "Ал Дуҳайл"дан кейин иккинчи ўринни банд этган эди. Улар хатто "Ал Садд"дек кучли жамоадан ҳам юқорида тугатишган мавсумни. ОФК тасарруфидаги халқаро ўйинларда илк бор 1987 йилда иштирок этган. Осиё Чемпионлар лигасида эса 2012 йил бир марта қатнашган. Ўшанда улар "Пахтакор" билан бир гуруҳдан жой олишган ва барча 6 беллашувда мағлубиятга учрашган.

"Ал Араби" 16 август куни ПСЖ клубидан ярим ҳимоячи Абду Диаллони 10 млн евро эвазига сотиб олди. "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра ОКМК жамоаси бутун таркиби нархи 7.26 млн евро туради. Рақиб эса олмалиқликларнинг бутун таркибидан қимматроқ футболчини мана шу ўйин учун олиб келишди. "Ал Араби"нинг бутун таркиби эса 21.05 млн еврога баҳоланган юқоридаги порталда. Яъни, Миржалол Қосимов шогирдлари ўзларидан деярли 3 баробар қиммат жамоани сафарда таслим этишди.


Учрашув бўлиб ўтган "Ал Тумама" стадионида ўтган йили Жаҳон чемпионати-2022нинг 8та учрашуви бўлиб ўтган. Айнан шу стадионда Роналду ва Португалия Марокашга ютқазиб қўйганди. 44400 мухлисга мўлжалланган стадионнинг қурилиш қиймати 342 млн долларга тенг. Шунча пул сарфланганига қарамай қатарликлар ўз майдонларида ОЧЛ йўлланмасини ўзбек клубига бой беришди.

ЖЧ-2022 доирасидаги Эрон - АҚШ (0:1) ўйини пайтидаги "Ал Тумама" стадиони.


ОКМК жамоаси ушбу ғалабаси билан ўзбек футболи мухлислари ва олмалиқликлар учун кичик байрамни туҳфа этишди. Энди жамоа камида 6та халқаро ўйин ўтказади, бу беллашувларнинг ҳар бири алоҳида катта воқелик. Яқиндагина "Олимпик"ка қарши Суперлиганинг 16-тур учрашувида Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасининг қайта тамирланишдан кейинги очилиш маросими бўлиб ўтганди. Ўшанда ОКМК футбол клуби президенти ҳамда "ОКМК АЖ" бошқарув раиси Абдулла Холмурадович Хурсанов ҳам иштирок этган эди. Клубга яратиб берилаётган шароит ва имкониятларда бу инсоннинг ҳам ҳиссаси катта. Жуда оддий, содда раҳбар.


Кечаги учрашувда ОКМК футболчилари идеал ўйин ўтказиб беришди. Ҳимояда Анзур Исмоилов ва Ислом Тўхтахўжаев ўтиб бўлмас қоя бўлиб беришди. Урилган голда эса Абдулла Абдуллаев ва Рубен Санчес ҳаммасини маромига етказишди. Миржалол Қосимов шогирдлари ўз меҳнатлари эвазига ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишди. Гуруҳ босқичида барча 4 жамоамизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

P.S. Жамоаларимиз Қатардан оддий рейсли учоқларда ортга қайтишди. ОЧЛнинг гуруҳ беллашувлари сентябрь ойида бошланади ва унда жамоаларимиз сафар ўйинларига чартер рейсларда боришлари керак. Сабаби, ОЧЛ билан бир пайтда жамоаларимиз Суперлига ва Ўзбекистон кубогида ҳам иштирок этишади. Бундай ҳолатда футболчиларни ортиқча толиқишдан асраш учун халқаро сафар ўйинларга чартер рейс ташкиллаштириш энг тўғри қарор бўлади.


Толибжон Қосимов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

   
23 авг 22:22:37
Aziz Ahmedov
100% hich bomasa futbolchila boriw charter reys boliwi kere qaytw odidiy bosayam
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг