UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40«Валуевни нокдаун қилишимга йўл қўйишмаган. Поветкинга эса ютқазмаганман. Жалолов Итаумани ютади» — Руслан Чагаев афсонавий жанглар, жароҳатлар ва оғир вазннинг янги авлоди ҳақида 0 19:05Туркиянинг ТОП клуби Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда 0 18:41Макгрегор Холлоуэйдан устун жиҳатларини айтди 0 18:05Нурсултон Рўзибоев Хамзат Чимаев ва Илия Топуриянинг мағлубиятларига муносабат билдирди 0 17:22"Октагондан ташқарида UFC’дагидан ҳам кўпроқ даромад топмоқда". Хирн Том Аспиналл ҳақида гапирди 0 16:59Европанинг 4 та клуби скаути ўзбекистонлик футболчини кузатди 0 16:19Нодирбек Абдусатторов: "Бу аламли бўлган эди..." 0 15:51Султонов Загребдаги турнирнинг 1/4 финалига чиқди 0 15:22Яна бир эркин курашчимиз RAF билан шартнома имзолади, у юлдузли кардда жанг қилади 0 14:49Ўзбекистон терма жамоаси машғулотида тўрт футболчимиз умумий гуруҳда шуғулланмади 0 14:12Дзюдочиларимиз иштирокида ўтадиган Qingdao Grand Prix 2026 турнирига қуръа ташланди 0 13:46Жангга икки кун қолганида Нурсултон Рўзибоевнинг ҳолати қандай? (ФОТО) 0 13:00Фарғонада Олимпиада чемпиони номидаги бокс мажмуаси фойдаланишга топширилди 0 12:34Конго ДР бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда таваккал қилишимизга тўғри келади, чунки..." 0 12:03Шон О`Мэлли Оқ уйдаги жанги учун қанча гонорар олганини очиқлади 0

19 июн 17:53
Янгиликлар

Теннис

Billie Jean King Cup. Терма жамоамизда қаторасига учинчи мағлубият, бу сафар митти орол мамлакат теннисчиларга ютқаздик

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасидаги норасмий Жаҳон чемпионати — Billie Jean King кубоги давом этмоқда.

Бугун мусобақанинг II Осиё/Океания гуруҳида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси Тинч океания федерацияси таркибига кирувчи Янги Каледония митти орол мамлакати теннисчиларига имкониятни бой бериб қўйишди. 

Дастлабки баҳсда юртимизнинг учинчи ракеткаси Дарья Шубина рейтинги йўқ Витолет Аписахга 6/7(5), 0/6 ҳисобида ютқазди. Иккинчи ўйинда Сабрина Олимжонова рейтинги ўзидан юқорироқ бўлган Кароланн Делаунайни 6/2, 6/2 ҳисобида енгиб, мувозанатни тиклади - 1:1. 

Ҳал қилувчи жуфтлик учрашувида эса Дарья Шубина ва Нигина Абдураимова тандеми Патрисия ва Виолет Аписах ҳамкорлигига 1/6, 7/6(9), тай-брекда 9:11 ҳисобида мағлуб бўлишди. Бу Ўзбекистон терма жамоасининг кетма-кет қабул қилиб олган учинчи мағлубияти бўлди. 

Бунгача Филиппин ва Индонезия теннисчиларига ҳам ютқазиб қўйгандик. Эртага амалда ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган Эрон терма жамоасига қарши ўйин бизни кутиб т турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг