UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

29 сен 15:50
Янгиликлар

Бошқалар

Бир гуруҳ жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари мукофотланди

Теглар :  Тақдирлаш
Матбуотда “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.

Фармонга кўра, мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ёшларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол авлодни шакллантириш борасидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун фахрий унвонлар берилиши белгилаб қўйилган.

Қувонарлиси, юксак давлат мукофотларига сазовор бўлган юртдошларимиз қаторида бир гуруҳ жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассисларимиз ҳам бор.


«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози»:

Абунасова Розия Тўраевна – Пешку туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бадиий гимнастика бўйича мураббийи, Бухоро вилояти;

Холодова Наталья Юрьевна – Сурхондарё вилояти ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг енгил атлетика бўйича мураббийи;


II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан:

Илов Аслан Нурович – Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси профессори;

Очилов Шухрат Саидович – Бухоро туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори, Бухоро вилояти;


«Дўстлик» ордени билан:

Ашуров Қаҳрамонжон Хайидбоевич – Сўх туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти;

Власова Лилия Вильдановна – Гимнастика бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг бадиий гимнастика бўйича мураббийи;

Чашемов Мансурбек Халбаевич – Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг оғир атлетика бўйича мураббийи;


«Шуҳрат» медали билан:

Расулов Бахрам Нариманович – Андижон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг самбо кураши бўйича мураббийи, Андижон вилояти.

Биз барча мукофотланганларни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги номидан самимий муборакбод этган ҳолда масъулиятли, шу билан бирга шарафли касбида ҳамиша омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг