26 авг 10:39
Янгиликлар
Бир киши кам бўлиб қолган "Ал Насср" 0:2ни 3:2га айлантира олди + ВИДЕО
Ўйин Даммамдаги "Ал Иттифоқ — Абдулла Аль-Дабиль" стадионида бўлиб ўтди. Учрашув 3:2 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан ниҳоясига етди.
12-дақиқада меҳмонлар дарвозабони Бенто қизил карточка олди. 31-дақиқада мезбонлар ярим ҳимоячиси Ондрей Дуда ҳисобни очди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда ярим ҳимоячи Альваро Медран "Ал Иттифоқ"нинг устунлигини мустаҳкамлади. 74-дақиқада ҳужумчи Садио Мане "Ал Насср"нинг ҳисобдаги фарқини қисқартирди. Уч дақиқа ўтиб, ҳимоячи Абдулела Ал Амри мувозанатни тиклади. 90-дақиқада эса Мане дублни расмийлаштирди.
"Ал Иттифоқ" - "Ал Насср" 2:3
Голлар: Дуда 31, Медран 45+1 - Мане 74, 90, Ал Амри 77.
"Ал Насср" ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду танаффусда алмаштирилди. Про-лиганинг учта ўйинидан сўнг "Ал Иттифоқ" 6 очко тўплаб, олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Тўққиз очко жамғарган "Ал Насср" эса биринчи поғонадан жой олган.
Фикрлар