UZ

Сўнгги янгиликлар

18:31UFC Шанхай турнирининг асосий жанги айтилди 0 18:00Жон Жонс Чимаевга фаолиятидаги илк мағлубиятдан кейин маслаҳат берди 0 16:58WBA Мурат Гассиевга тўлақонли жаҳон чемпиони мақомини берди 0 16:23Ўрозовга Италиянинг қайси клублари қизиқиш билдираётгани маълум 0 15:54"У жанг қилиши шарт эмас. Конорда барчаси бор". Жонс Макгрегорнинг қайтиши ҳақида гапирди 0 15:09Улуғбек Рашитов: "Келаси йилги Жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилиш учун бор кучимни бераман" 0 14:25Саиджамшид Жафаров Баку мезбонлик қиладиган IBA Чемпионлар оқшомида рингга чиқади 0 13:50"Андижон" футболчиси фаолиятини Португалияда давом эттиради 0 13:06Боксчиларимиз икки ёш тоифасидаги Осиё чемпионатларида иштирок этади 0 12:39Фазлиддин Ғоибназаров: "Ҳақиқий дада бўляпман" 0 12:00Рамзан Қодиров Нурсултон Рўзибоевни автомобил билан тақдирлади 0 11:26Майкл Олисе "Реал"га ўтмоқчи, бунинг сабаби маълум — манба 0 10:58Шерзод Абдуллаев – армрестлинг спорти ривожи йўлидаги фидойи мураббий! 0 10:29Ёш "классик" курашчиларимиз Осиё чемпионатини 3 та медаль билан бошлашди 0 09:48SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026 старт олди. Абдусатторов илк кунги 3 та партияда қандай натижа қайд этди? 0

06 окт 08:19
Янгиликлар

Теннис

Бироздан сўнг Истомин Алмати турнирида бош соврин учун кортга чиқади

Бугун Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича “Челленжер” туркумига кирувчи турнир якунланади.

Соврин жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу турнирда ҳамюртимиз Денис Истомин биринчи рақам остида ҳаракат қиляпти. Осиё ўйинлари ғолиби Алматида ҳам ғолибона юришини давом эттирмоқда. 

Кеча вакилимиз ўз вақтида дунёнинг 24-ракеткаси бўлган чехиялик Лукаш Росолни 1 соату 46 дақиқа давом этган мураккаб ярим финал учрашувида 3:6, 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб эта олганди. Бугун у бош мукофот учун кортга чиқади. 

Дениснинг финалдаги рақиби ATP рейтингида 201-ўринни эгаллаб турган Никола Милоевич бўлади. Сербиялик бу теннисчи кеча ярим финалда дунёнинг 77-ракеткаси босниялик Мирза Башични роппа-роса 2 соат давом этган баҳсда 3:6, 7:6(3), 6:3 ҳисобида мағлуб этди. 

Маълумот учун, Истомин Милоевич учрашуви Тошкент вақти билан соат 10:00да бошланади. Бу икки теннисчи шу кунгача ўзаро бир маротаба тўқнаш келишган. Икки йил аввал айнан Қозоғистондаги “Челленжер” турнирида Истомин рақибидан устун келганди. Аниқроғи, биринчи сетни 2:6 ҳисобида бой берган Милоевич иккинчи сетга чиқмаган эди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг