23 июл 08:46
Янгиликлар
Бокс/ММА
Боб Арум Ломаченконинг қачон рингга қайтишини маълум қилди
Top Rank раҳбари Боб Арум украиналик боксчи Василий Ломаченко (16-2, 11 КО) учун жанг ташкил этилишни ваъда қилди.
"Умид қиламанки, биз Ломаченкони Top Rank рўйхатига қайтарамиз. У билан ҳаммаси яхши. Лома Украина армиясидан озод қилинмоқда. Биз октябрь ойида Василий учун жанг ташкил эта оламиз ва келаси йил унинг учун кўплаб вариантлар юзага келади.
Биз битта жанг ўтказишимиз керак. Буни барча интиқлик билан кутмоқда. Ломаченко Шакур Стивенсонга қарши! Иккаласи ҳам бу жангни хоҳлашади.
Энди биз украиналик учун муносиб рақиб танлаймиз ва ишончим комилки, муносиб боксчини топамиз. Ломаченко декабрь ойидан бери боксдан узоқда эди. Биз унинг учун октябрь ойида жанг ташкил этишга ҳаракат қиламиз", — деди Боб Арум.
Ҳавола :
Манба : isport
Фикрлар