UZ

Сўнгги янгиликлар

19:43Богдан Гусков жанг қиладиган турнир айтилди 0 19:02Иван Дичко Дана Уайт бошчилигидаги Zuffa'да илк ғалабасини нишонлади (ВИДЕО) 0 18:36Расман. Санжар Зокировнинг кейинги жанги эълон қилинди 0 17:12"Реал" 100 млн евро эвазига ярим ҳимоячи харид қилиши мумкин 0 16:00Ўзбекларни ютишда тиним билмаётган Камал Гусейнов Mangu 5 турнирида яна бир таниқли ММАчимиз билан жанг қилади 0 15:21UFC Fight Night 278 бонус соҳиблари маълум. Гусковнинг эҳтимолий рақиби ҳам 100 000 долларлик чек олди 0 14:56Белал Муҳаммад кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилган UFC Fight Night 278 турнирининг барча натижалари 0 14:23"Манчестер Юнайтед" 50 миллион евролик янги ҳужумчи топди 0 13:47Достон Бозоров Амирхон Алихўжаев учун реванш олиш имкониятига эга бўлди! 0 13:05UzChess Cup III турнири бошланмоқда. Илк турдаёқ Нодирбеклар тўқнашуви 0 12:30Мария Тимофеева бугун Хорватиядаги WTA турнири бош соврини учун кортга чиқади 0 11:55Билол Муҳаммад UFC Fight Night 278 турнирининг марказий жангида мағлуб бўлди 0 11:19"Реал" ҳужумчиси Италияга йўл олиши мумкин 0 10:59Шаҳобиддин Эгамов TOP DOG чемпионлик камарини ўзида сақлаб қола олди (ВИДЕО) 0 10:29Афруза Ҳамдамова Осиё чемпионатида кумуш медалга эга чиқди 0

14 июн 18:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боб Арум Пакьяонинг соғлиғидан ҳавотирланмоқда

Теглар :  БоксАрумПакьяо
Саккиз вазн тоифасида жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяонинг собиқ промоутери Боб Арум филиппинликнинг соғлиғидан безовта бўла бошлади.

Арумни Пакьяонинг 40 ёшида ҳам катта боксдан кетиш ҳақида ўйламаётгани ташвишга солмоқда. Аввал хабар берганимиздек, Мэнни 20 июль куни ярим ўрта вазнда жаҳон чемпиони Кит Турманга қарши рингга кўтарилади. Арум ўз интервьюсида 41 ёшли собиқ жаҳон чемпиони Заб Жуда билан боғлиқ ҳолатни эслади. 

"Мен Пакьяони яхши кўраман, ҳурмат қиламан. Шу сабабли ҳам унинг саломатлигидан ҳавотирланяпман. Бундай ёшда чемпионлик жангида рингга чиқиш катта таваккал. Беш кун аввал 41 ёшли Заб Жуда миясига қон қуйилиши натижасида касалхонага тушиб қолди. Мен бу ҳолат Пакьяода такрорланишидан ҳавотирдаман", - деди Арум.

Маълумот учун, Боб Арум 2005 йилдан 2017 йилга қадар Мэнни Пакьяонинг промоутери бўлган. 

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг