UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

14 мар 17:18
Янгиликлар

Дзюдо

Бобоев Осиё очиқ кубоги кумуш, Тожиев бронза медали совриндори

Теглар :  Ғиёсжон Бобоев
Қозоғистоннинг Актау шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё очиқ кубогининг бугунги дастуридан ўрин олган дастлабки финал учрашуви бўлиб ўтди.

-81 кг вазн тоифасидаги тажрибали дзюдочимиз Ғиёсжон Бобоев олтин медаль учун кечган баҳсда россиялик Магомед Эдилбиевга қарши татамига чиқди ва афсуски рақибига ютқазиб, кумуш медални қўлга киритди. Ушбу вазндаги яна бир дзюдочимиз Арслонбек Тожиев эса бронза медали учун бўлиб ўтган беллашувда қозоғистонлик Аян Байгазидан устун келди. 

Бироздан сўнг +100 кг вазндаги дзюдочимиз Исломбек Равшанқулов ҳам бронза медали учун курашади. Унинг рақиби қозоғистонлик Галимжан Крикбай бўлади. -70 кг вазн тоифаси ярим финалида мағлубиятга учраган Фарангиз Холмуродова бронза медали учун мезбон дзюдочи Жанар Кашкин билан беллашади. 

-78 кг вазндаги Нодира Йўлдошева эса бронза учун россиялик Татьяна Лялинага қарши татамига чиқади. +78 кг вазндаги юртдошимиз Рината Илматованинг бронза медали учун бахсдаги рақибаси россиялик София Пирогова бўлади.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг