06 ноя 14:25
Янгиликлар
“Бокс зўр, лекин у “коррупциялашган” – Адесанья. Нганну ва Тайсон жанги ғолиби олдиндан маълум эдими?
Хабарингиз бор, 28 октябрь куни Ар-Риёдда фантастик бокс оқшоми бўлиб ўтди. Рингда Тайсон Фьюри ҳамда Фрэнсис Нганну тўқнаш келди. Қарама-қаршилик қизғин давом этди ва унда “Лўлилар қироли” ғолиб бўлди. Ҳакамлар қарори бироз мунозарали бўлди, деганлар йўқ эмас. Кўплаб мухлислар Тайсонга ғалаба берилганидан норози. Нганну бурчагида бўлган собиқ UFC чемпиони Исраэль Адесанья ҳам ўз норозилигини билдириб ўтди.
“Бокс спорт тури сифатида яхши, лекин бизнес ўлароқ “коррупциялашган”. Мен дастлаб бокс билан шуғулланганман ва бу осон эди. Кейин ММА билан шуғулланишга қарор қилдим, чунки кикбоксчи сифатида пижама кийган бир “аҳмоқ” битта мушти билан мени қулатишини билардим. Нольдан бошлаб бутунлай янги кўникмаларни ўрганимшим керак эди ва якунда барчаси ўз самарасини берди. Бокс қизиқ, бироқ энди ҳеч қачон рингга қайтмайман. Барча қуролларимни ҳақиқий жангда қўллашни афзал кўраман”, - дейди Адесанья.
Сўнгги пайтларда ҳақиқатан ҳам профессионал боксда баҳсли қарорлар кўпайиб бормоқда. Василий Ломаченко ва Девин Хэйни жанги хотиралари ҳалигача мухлислар ёдидан кўтарилгани йўқ. Кейин бокс олами ёш ва дебютант спортчига ғалабани беришдан ғазабланади. Фьюрининг Нганну устидан қозонган ғалабаси ҳақидаги ҳукм ҳам “талончилик”дан бошқа нарса эмас. Фрэнсис ҳар қайси жабҳада ҳам Тайсондан камдек кўринмади. Бироқ якунда ҳакамлардан бири британияликинг умумий устунлигини қайд этди – 96:93.
Бу каби қарорларга катта пул айбдор эканлигига кўп бора жаҳон чемпиони, ҳозирда шарҳловчи бўлиб ишлаётган британиялик Карл Фроч ишора қилди: “Фьюри калтакланганга ўхшарди, у якдил бўлмаган қарор билан зафар қучди. Мен буни қабул қиламан, нима бўлаётганини ҳисобга олсак, Саудия Арабистони сармояси жуда катта ва улар Тайсон-Усик ўртасидаги бўлажак жангдан умид қилмоқда. Афсуски, Нганну ўзининг дебют профессионал жангида замонавий даврнинг энг кучли “чарм қўлқоп устаси” билан тўқнаш келиб, кичик фарқ билан мағлуб бўлди. Бу бироз кулгили туюлди”.
Таъкидлаш жоизки, ташкилотчилар қўлларидан келган ҳар бир нарсани амалга оширди. Улар ажойиб шоу ярата олишди. Биргина салбий томони - жанглар орасидаги узоқ тўхталишлар бўлди. Бошқа ҳамма ҳолатлар аъло даражада ўтказилди. Мабодо, Тайсон Фрэнсисга таслим бўлганида эди, Усик билан эҳтимолий жангининг қиймати тушиб кетарди. Жанг пайтида Адесанья шаъма қилган яна бир мунозарали ҳолат бор эди. Британиялик боксчи вазият устидан назоратини йўқотган пайтда нигерияликнинг бошига тирсаги билан зарба бериб юборган. Лекин ҳакамлар бу ҳолатни пайқашмади, бу эса Фьюрини очко олиб ташланишидан асраб қолди.
Нганнунинг Тайсон билан боксга фойда келтириши керак бўлган жанги унга зарар келтирди. Биринчидан, “Лўлилар қироли” жанг санъатининг бошқа тури вакили сифатида жаҳон чемпиони билан муносиб жанг ўтказди. Иккинчидан, натижа, эҳтимол, бошидан белгилаб қўйилган. Шу боис, Фрэнсиснинг ғалаба қозониши учун ягона йўл, бу нокаут эди, аммо ушбу ҳолат содир бўлмади.
Хорижий сайт асосида Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади
Фикрлар