UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00Ўзбекларни ютишда тиним билмаётган Камал Гусейнов Mangu 5 турнирида яна бир таниқли ММАчимиз билан жанг қилади 0 15:21UFC Fight Night 278 бонус соҳиблари маълум. Гусковнинг эҳтимолий рақиби ҳам 100 000 долларлик чек олди 0 14:56Белал Муҳаммад кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилган UFC Fight Night 278 турнирининг барча натижалари 0 14:23"Манчестер Юнайтед" 50 миллион евролик янги ҳужумчи топди 0 13:47Достон Бозоров Амирхон Алихўжаев учун реванш олиш имкониятига эга бўлди! 0 13:05UzChess Cup III турнири бошланмоқда. Илк турдаёқ Нодирбеклар тўқнашуви 0 12:30Мария Тимофеева бугун Хорватиядаги WTA турнири бош соврини учун кортга чиқади 0 11:55Билол Муҳаммад UFC Fight Night 278 турнирининг марказий жангида мағлуб бўлди 0 11:19"Реал" ҳужумчиси Италияга йўл олиши мумкин 0 10:59Шаҳобиддин Эгамов TOP DOG чемпионлик камарини ўзида сақлаб қола олди (ВИДЕО) 0 10:29Афруза Ҳамдамова Осиё чемпионатида кумуш медалга эга чиқди 0 09:52Одилхон ва Камил Каратэ трилогиясининг янги санаси эълон қилинди 0 09:05ФИФА президенти терма жамоамизга омад тилади 0 01:44Бобир Тагиев иштирокидаги Mangu 3 марказий жанги биринчи раундда якунига етди (ВИДЕО) 0 00:59Mangu 3. Амирхон Алихўжаев иштирокидаги жанг муддатидан аввал якунланди (ВИДЕО) 0

27 сен 13:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчи Фируза Шарипова кутилмаганда фаолиятини якунлашга қарор қилди

Профессионал боксда қозоғистонлик жаҳон чемпиони Фируза Шарипова спортчилик фаолиятини якунламоқда.

"Ҳурматли дўстлар! Мен спортчилик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Ажойиб ишлар учун мураббий, менежер ва жамоамга миннатдорчилик билдираман. Биз биргаликда Қозоғистоннинг бир қанча рекордларини ўрнатдик. Қозоғистонда биздан ташқари бунчалик қисқа муддатда хеч ким профессионал боксда бундай натижаларга эришмаган. 

Афсуски, биз профессионал боксдаги энг асосий совринга бир қадам қолганида тугатдик. Биз 2018 йилда Қозоғистон учун WBC совринини қўлга киритишга тайёр эдик. Бизга ушбу жангни молиялаштириш бўйича бир неча ваъдалар бўлди, аммо барибир пул ажратилмади. 

Икки йил давомида формамни ушлаб турдим. Энди кутишдан чарчадим. Формани юқори савияда ушлаб туриш учун катта меҳнат ва албатта маблағ талаб этилади. Афсуски, натижа учун мен истиқболни кўрмаяпман. Умидлантирувчи ваъдалар бу орада бўлди, аммо улар ваъдалигича қолиб кетди. Вақт ўтиб бормоқда, мен уни кутишга сарфламоқчи эмасман. 

Йиллар давомида мени қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат. Сизларни хурсанд қила олмаганим учун кечиринг. Имкон даражасида ҳаракат қилдим, аммо барчаси ҳам менга боғлиқ эмас", - деб хабар қолдирди Шарипова Инстаграмдаги саҳифасида. 

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг