UZ

Сўнгги янгиликлар

17:04Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 16:57Балотелли Италия футболидаги муаммоларнинг сабабларини айтди 0 16:28FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов кўтарилди, Синдаровчи? 0 15:55Дана Уайт Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 15:23Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева US Open-2026'даги иккинчи давра баҳсини ўтказади 0 14:51"Ман Сити" "Эвертон" вингери Ндиайни 60+5 млн фунтга сотиб олди 0 14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0 12:28Фьюри Жошуа билан жанг қаерда ўтказилишини тасдиқлади + ФОТО 0 12:02Лондон полицияси Ўзбекистон спорт формасидаги кишини жиноятда гумонлади + ФОТО 0 11:36Расман. Маҳмуд Мурадов фаолиятидаги энг катта гонорар учун жанг қилади 0 11:11Ямаль яна бир совринга эга чиқди 0 10:4510 октябрь кунги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди 0

28 авг 14:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчиларимиз ЖЧ олдидан Екатеринбургдаги ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этишмоқда + ФОТО

Хабарингиз бор, 8 сентябрь куни Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олади.

Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб боришади. Юртдошларимиз мусобақада совринли ўринлар учун энг асосий даъвогарлардан бири ҳисобланишади. 

Ўзбекистон бокс федерацияси мусобақада муносиб иштирок этиш мақсадида, жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг энг сўнгги босқичини айнан ЖЧ ўтказиладиган Екатеринбург шаҳрида ташкил этди. Бу ғоя шубҳасиз терма жамоамизнинг мослашув жараёни учун ижобий таъсир қилади. 

Ўқув-машғулот йиғинларида нафақат жаҳон чемпионатида иштирок этувчи боксчиларимиз, балки терма жамоамиздаги 2-3 рақамли чарм қўлқоп усталари ҳам қатнашишмоқда. Жисмоний ва тактик тайёргарлик, спарринг жангларини ташкил этишда ушбу боксчиларимизнинг ҳам ўзига яраша ўрни бор. 

Қайд этиш лозимки, ҳозирда Марат Қурбонов бошчилигидаги терма жамоа мураббийларидан ташқари боксчиларимизнинг шахсий мураббийлари ҳам Екатеринбургда бўлиб туришибди. Бу ҳам мусобақа давомида боксчиларимизнинг фақат ва фақат фойдаси учун хизмат қилиши шубҳасиз. 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг