UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31Сенсация: Соболенко Диана Шнайдерга ютқазиб, «Ролан Гаррос»ни тарк этди 0 18:54"Tashkent Open Judo Kids Cup IV" мусобақаси бошланди 0 18:26Шаҳрам Ғиёсов WBO рейтингидан ҳам чиқарилди 0 17:58Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг энг қиммат футболчиси! 0 17:26Расман. Илк бор ўзбекистонлик ММА жангчиси UFC видеоўйинига киритилди 0 16:48Жалгасбай Бердимуратов PWL Лигаси чемпионига айланди 0 16:01Илҳом Назимов Москвада операцияни бошдан кечирди (ФОТО) 0 15:26Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси АҚШда машғулотларга киришди 0 14:58Ўзбекистонлик бокс мутахассиси World Boxing супервайзерига айланди 0 14:02"Чунки у мунтазам шуғулланди". Царукян Макгрегор - Холлоуэй жангига тахмин билдирди 0 13:26"UFC доғистонликлар билан бошқа шартнома имзоламаяпти деб эшитдим" - собиқ чемпион 0 12:41Here WE Go. "Реал" навбатдаги трансферни ҳал қилди 0 12:16WBC Усикнинг навбатдаги рақиби ким бўлиши кераклигини маълум қилди 0 10:59Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси жиддий автофалокатга учради 0 10:07Отабек Холматовнинг WBC рейтингидаги ўрни янгиланди 0

11 окт 09:48
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчиларимиз ЎзМТДП аъзолигига қабул қилинди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 6-22 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати ўтказилган эди.

Дунёнинг 80 га яқин мамлакати спортчилари иштирок этган нуфузли мусобақада юртимиз чарм қўлқоп усталари АҚШ, Куба, Россия, Қозоғистон, Англия, Ҳиндистон каби бокс оламининг етакчи давлатларни ортда қолдирди. Жаҳон чемпионатида миллий терма жамоамиз спортчилари 3та олтин, биттадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Кеча пойтахтимиздаги “Олимпия шон-шуҳрати” музейида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамкорлигида “Юртимиз ифтихорлари” мавзусида тадбир ўтказилиб, жаҳон чемпионати қаҳрамонлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ЎзМТДП етакчиси Алишер Қодиров сўзга чиқиб, партия ушбу тадбирни ўтказишни ҳали жаҳон чемпионати бошланмасдан олдин режалаштирганини маълум қилди.

– Чунки биз спортчиларимизнинг биринчи ўринни олиб, халқимиз бошини янада баланд кўтаришига ишонган эдик ва шундай ҳам бўлди, – деди партия етакчиси. – Ҳар биримиз, айниқса, ёшларимиз Ватанни севишни, ардоқлашни боксчиларимиздан ўрганиши лозим. Сабаби, уларнинг билаги куч, юраги эса ўз халқи, ўз ватанига бўлган меҳр, ғурур, миллий ифтихор туйғулари билан тўлган. Шунинг учун ҳам улар доимо халқаро мусобақаларда энг юқори ўринларни эгаллаб, юртимиз байроғини кўкларга кўтариб қайтишмоқда. Яна шуни мамнуният билан таъкидлашни истардимки, Ўзбекистон бокс федерацияси ҳамда жаҳон чемпионати қаҳрамонлари бир овоздан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси сафига қўшилишга рози бўлди. Энди кучларимиз янада бирлашади ва биз ҳар қандай тўсиқларни биргаликда енгиб, ғалаба сари янада илдам қадам босамиз.

Учрашувда Жисмоний тарбия ва спорт вазири, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси Дилмурод Набиев ҳам сўзга чиқиб, халқимиз муҳим сиёсий тадбир – сайловлар арафасида турганлигини, партияга аъзо бўлишда эса бежиз ЎзМТДП танламаганини таъкидлаб, юртимиз боксчилари ўз ғалабалари билан халқимизнинг миллий ғурурини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётганлигини эътироф этди.

– Бизнинг мақсадларимиз муштарак, – деди йиғилишда сўзга чиққан жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Ҳамидуллаевич Набиев. – Халқимиз, ёшларимизни шу юрт, шу Ватанга бўлган меҳрини ошириш, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, тарихимизни улуғлаш, халқимизни ўтаётган ҳар бир кунидан рози қилиб, Ўзбекистонни ривожланган давлатлар қаторига қўшиш, нуфузини янада оширишда спортнинг ўрни беқиёс. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳам ушбу ғояларни ўзининг устувор вазифаси этиб белгилаган. Шундай экан, биз бир йўлдамиз.

Тадбирда жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари, шунингдек Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарлари навбатма-навбат даврага таклиф қилиниб, уларга партияга аъзолик гувоҳномалари топширилди. Зарбоф тўн кийдирилиб, партия кўкрак нишони тақилди ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди.

Учрашувда чемпионлар ҳам сўзга чиқиб, ЎзМТДП сафига кирганидан хурсандлиги ва бокс рингларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилгани каби энди Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси мавқеини янада ошириш, партия ғояларини кенг тарғиб қилишдан асло чарчамаслигини таъкидлади.

Тадбир якунида ЎзМТДП вакиллари ва чемпионлари “Бирмиз! Қўлни-қўлга берамиз” дея эсдалик учун расмга тушди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг