UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53"Манчестер Сити" ва "Барселона" ўзаро футболчи алмашиши мумкин 0 10:32Бугун юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлайди (Жуфтликлар) 0 10:11"Номзодлар турнири". Синдаров тарихий натижа билан биринчи даврани якунлади 0 09:50Ҳиндистон Осиё чемпионатида яна Ўзбекистон ва Қозоғистонни ортда қолдирди 0 09:29Англия кубоги 1/2 финалига қуръа ташланди 0 09:08Хабиб ёки Ислам? Арман Царукян энг яхшисини айтди 0 08:47Деонтей Уайлдернинг иштаҳаси очилди 0 08:26Ўзбекистон ёки Қозоғистон? Қайси давлатдан 1/2 финалга кўпроқ боксчи етиб келди? 0 08:05Остон Ўруновнинг янги жамоаси маълум 0 07:44Бугун 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионати финал чиптаси учун рингга кўтарилади 0 07:23UFC ростеридаги энг ёш аёл жангчи промоушендаги илк ғалабасини қўлга киритди 0 07:02Upper Austria Ladies Linz. Иккинчи ракеткамиз муваффақиятли старт олди 0 23:59"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров муваффақиятли серияни давом эттирмоқда 0 18:44"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди 0 18:23Допинг туфайли ғалабасидан айрилган ва камига четлатилган қозоғистонлик UFC жангчиси баёнот билан чиқди 0

19 июн 16:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчиларимизнинг Янгиободдаги йиғини якунланди

Ҳаваскор бокс бўйича олимпия терма жамоамиз Рио-2016 ўйинлари олдидан ташкил этилган дастлабки йиғинини якунлади.

5-18 июнь кунлари Тошкент вилоятининг Янгиобод ўқув-машғулот базасидаги ўтказилган йиғинда 31-ёзги олимпия ўйинлари йўлланмасини  қўлга киритган 10 нафар боксчимиз иштирок этди. Икки ҳафталик машғулотларда одатдагидек умумжисмоний тайёргарликка эътибор  қаратилди.

Бугундан Марат Қурбонов (шунингдек, мураббийлар Равшан Хўжаев, Тўлқин Қиличев, Истам Кабинов) бошчилигидаги Ҳасанбой Дўсматов(49 кг), Шаҳобиддин Зоиров (52 кг), Муроджон Аҳмадалиев (56 кг), Хуршид  Тожибоев (60 кг), Фазлиддин Ғоипназаров (64 кг), Шаҳрам Ғиёсов (69 кг), Бектемир Мелиқўзиев (75 кг), Элшод Расулов (81 кг), Рустам Тўлаганов (91 кг), Баҳодир Жалолов (+ 91 кг) дан  иборат терма жамоамиз Чимён дам олиш базасида жам  бўлишган.

Тоғ ён бағрида боксчиларимиз енгил машғулот билан бирга асосан тикланиш машқларига эътибор қаратадилар. Бир ҳафта давомида жисмоний зўриқишлардан ҳоли бўлган олимпиячиларимиз 27 июнь куни ўз уйларига йўл  олишади.

Рио-2016 ўйинлари олдидан чарм қўлқоп усталармизнинг иккинчи босқич йиғини 1 июль куни яна Янгиобод базасида бошланади. Икки ҳафталик  йиғинда асосий эътибор спаринг жанглари, куч, тезлик каби сифатларни ривожлантиришга қаратилиши кутилмоқда. Июль ойининг учинчи ҳафтасида эса терма жамоамизнинг сўнгги йиғини олимпия манзили Рио-де-Жанейро шаҳрига кўчиши режалаштирилган.

Улуғбек Ҳакимжонов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг