UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тафсилотлари очиқланди 0 11:07Шавкат Раҳмонов Майкл Моралес билан жанг қилишга тайёр 0 10:36Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизнинг иштирокига гувоҳ бўламиз 0 10:05"Хоразм" "Нефтчи" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди 0 09:34Қудратилло Абдуқаҳҳоров Австралияда камар учун жанг қилади 0 09:03"Боладан конфет олиб қўйишдек осон". Хирн Уайт билан можаро ҳақида гапирди 0 08:32Нодирбек Абдусатторов: “Кўп хатолар психологиядан келиб чиқади” 0 08:01Роналду Мессининг хайрлашув постига жавоб қайтарди 0 18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0

10 сен 15:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Иккала вариант ҳам аъло". Дана Уайт Топуриянинг навбатдаги рақиби ҳақидаги саволга жавоб берди

UFC президенти Дана Уайт испания-грузиялик жангчи Илия Топуриянинг навбатдаги эҳтимолий рақиби ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Бизнинг йигитлар у билан доимий алоқада. Ҳозирча режаларимизда у йўқ, лекин қулоқ солинг, Топурия жанг қилишга тайёр. Биз ҳам унинг жангини қабул қилишга тайёрмиз. Жастин Гэтжи ёки Пэдди Пимблеттми? Иккала вариант ҳам менга ёқади. Уларнинг иккаласи ҳам ажойиб жангчилар. Бу жангларнинг қайси бири бўлмасин, биз ҳеч нарса йўқотмаймиз. Иккала жанг ҳам ажойиб бўларди, яна билмадим.

Ҳа, такрор айтаман, иккала вариант ҳам аъло, лекин ҳозирча ҳеч нарса аниқ эмас... Бу саволга нима деб жавоб беришни ҳам билмайман. Шубҳасиз, Гэтжи билан реванш ақлбовар қилмас даражада бўларди. Пэдди Пимблетт билан жанг эса — шунчаки даҳшатли. Айниқса, бу икки жангчи бир-бирини қанчалик ёмон кўришини ҳисобга олсак", — дея Уайтнинг сўзларини келтириб ўтади Yahoo Sports.

Эслатиб ўтамиз, Гэтжи ва Топурия ўртасидаги жанг июнь ойида UFC Freedom 250 турнирида бўлиб ўтган ва америкаликнинг техник нокаут (жангни давом эттиришдан бош тортиш) эвазига ғалабаси билан якунланган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг