UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0 14:15Гукеш "тишлари"ни кўрсатди, Синдаров мағлубиятдан бир неча сония нарида эди. Тож учун кечаётган учрашувнинг 3-партия таҳлили 0 13:56Жаҳон кубоги: Норбек Абдуллаев ҳам ярим финал иштирокчисига айланди 0 13:44Санжар "Tornado" Зокиров Муҳаммад Мокаевга қарши расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 13:13Ҳусниддин Алиқулов узоқ танаффусдан кейин “Ризеспор” қайдномасига қайтди 0 12:56Жаҳон кубоги: Ҳуморабону Мамажонова ярим финалга йўл олди 0 12:39Жаҳон кубоги: Феруза Казакова япониялик рақибасидан устун келди 0 12:11Субханқуловни мағлуб этган Энди Крус IBF чемпионига айланди 0 11:40Жавоҳир Синдаров: "Нима дейишни ҳам билмайман" 0

28 июл 09:56
Янгиликлар

Футбол

"Боруссия Д" кучли ёмғир остида А Серия клубини йирик ҳисобда таслим этди

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Боруссия Д" клуби Австриянинг Альтах шаҳрида "Удинезе"га қарши тўқнаш келиб, йирик 4:1 ҳисобида зафар қучди.

"Арилар" Торган Азар, Марио Гётце, Юлиан Вайгл ҳамда Юлиан Брандт голлари эвазига илк бўлимдаёқ олдинга ўтиб олишди. Иккинчи бўлимда эса удинеликлар ярим ҳимоячи Роландо Мандрагоранинг аниқ зарбаси эвазига рақибларига битта гол билан жавоб қайтарди. 

Айтиш керакки, Люсьен Фавр шогирдлари мавсумолди учрачувларни кўтаринки кайтфиятда ўтказишмоқда. Аввалига улар "Швайнберг"ни йирик ҳисобда (10:0) таслим этишган бўлса, кейин "Сиэтл Саундерс" (3:1) ҳамда "Ливерпуль" (3:2) устидан ғалабага эришишди. 

"Боруссия Д" – "Удинезе" – 4:1 (4:0, 0:1)

Голлар: Азар, 6 (1:0). Гетце, 19 – пенальти (2:0). Вайгль, 28 (3:0). Брандт, 44 (4:0). Мандрагора, 76 (4:1).

"Боруссия Д" – Бюрки, Емер Топрак (Хуммельс, 46), Рафаэл Геррейру (Пищек, 46), Хакими (Шульц, 46), Балерди (Аканджи, 46), Дилэйни (Витсель, 46), Гетце (Ройс, 46), Азар (Рейна, 12. Дахуд, 46), Брандт (Вольф, 46), Вайгль (Брун Ларсен, 46), Санчо (Пако Алькасер, 46).

"Удинезе" – Муссо, Де Майо, Самир, Бекао (Опоку, 66), Стрюгер Ларсен (Пеццелла, 54), Фофана, Барак (тер Авест, 34), Яяло (Мандрагора, 66), Балич (Кулибали, 66), Пуссетто (Несторовски, 73), Лазанья (Матос, 73).

Огоҳлантиришлар: Де Майо, 82. Ройс, 83.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг