UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Усикнинг қачон рингга қайтиши айтилди 0 18:33Нурмагомедов мағлубиятидан сўнг UFC рейтингида пастлади 0 17:59МЮ Бруну Фернандешни энг кўп маош олувчи ўйинчисига айлантиришга тайёр 0 17:30Богдан Гусков Нурмагомедовнинг UFC`даги иккинчи мағлубиятига муносабат билдирди 0 16:57UFC 332 турнирининг асосий жанги Шевченко иштирокида кечади 0 16:27Усик ўзининг камари учун кечган Итаума - Хргович жангига муносабат билдирди 0 15:52Ямаль кучли бешлик лигаларининг рекордини янгилади 0 15:23Самарқанд мезбонлик қиладиган FIDE Chess Olympiad 2026 стартига икки ҳафта қолди 0 14:50Хитой "Челленжер"ида ўзбек дербиси бўлиб ўтди 0 14:19O’Мэлли: "Сонг – Мераб учун катта муаммо, уларнинг жангини кўришни истайман" 0 13:47"Челси"нинг икки футболчиси "Тоттенхэм"га ўтмоқда 0 13:18Қатар Осиё чемпиони бўлган қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси нечанчи ўринни эгаллади? (+ФОТО) 0 12:46Ҳасанбой Дўсматов янги менежерлик компанияси билан шартнома имзолади + ФОТО 0 12:14Хавьер Мендес Нурмагомедовнинг нокаути ҳақида: "Ёнида бўлишим керак эди" 0 11:45Жек Грилиш яна ижарага кетмоқда 0

23 окт 12:29
Янгиликлар

Футбол

“Бош вазир кубоги”: 1/8 финал босқичи иштирокчилари номи маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида ўтказилаётган “Бош вазир кубоги” мусобақасининг футбол баҳсларида 1/8 финал босқичи иштирокчилари аниқланди.

Кеча ўтказилган 1/16 финал босқичи баҳсларида Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитаси Маданият вазирлиги жамоасидан устун келган бўлса, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлигини мағлуб этди. 

Шунингдек, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамоаси Сув хўжалиги вазирлигига қарши ўтган қизғин ва муросасиз ўйинда 2:1 ҳисобида олдинда бораётиб, ҳисобдаги устунликни сақлаб қололмади. Хусусан, дарвозамиз томон белгиланган пенальтини дарвозабонимиз қайтарган бўлишига қарамай, рақиб футболчиси тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва ҳисобни тенглаштирди. Айни шу гол жамоа руҳиятига салбий таъсир қилди ва ўйиндаги мағлубиятнинг асосий омилларидан бири бўлди. Боз устига сўнгги дақиқаларда жамоамиз иккита жуда қулай вазиятни кўкка совурди ва аламли тарзда мағлубиятга учраб, мусобақани тарк этди.


1/16 финал босқичининг бугун ўтказилган ўйинлари натижалари қуйидагича:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитаси – Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги 2-1

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги – Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги 1-0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази – “Максам Чирчиқ” +,-

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги – Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги 3-2

Ўзбекистон Республикаси Гидрометреология хизмати маркази – “Ўзбектелеком” АЖ 0-4

“Асака банк” АТ – Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги 5-0

Агробанк АТБ – Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 1-0

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг