UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Усикнинг қачон рингга қайтиши айтилди 0 18:33Нурмагомедов мағлубиятидан сўнг UFC рейтингида пастлади 0 17:59МЮ Бруну Фернандешни энг кўп маош олувчи ўйинчисига айлантиришга тайёр 0 17:30Богдан Гусков Нурмагомедовнинг UFC`даги иккинчи мағлубиятига муносабат билдирди 0 16:57UFC 332 турнирининг асосий жанги Шевченко иштирокида кечади 0 16:27Усик ўзининг камари учун кечган Итаума - Хргович жангига муносабат билдирди 0 15:52Ямаль кучли бешлик лигаларининг рекордини янгилади 0 15:23Самарқанд мезбонлик қиладиган FIDE Chess Olympiad 2026 стартига икки ҳафта қолди 0 14:50Хитой "Челленжер"ида ўзбек дербиси бўлиб ўтди 0 14:19O’Мэлли: "Сонг – Мераб учун катта муаммо, уларнинг жангини кўришни истайман" 0 13:47"Челси"нинг икки футболчиси "Тоттенхэм"га ўтмоқда 0 13:18Қатар Осиё чемпиони бўлган қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси нечанчи ўринни эгаллади? (+ФОТО) 0 12:46Ҳасанбой Дўсматов янги менежерлик компанияси билан шартнома имзолади + ФОТО 0 12:14Хавьер Мендес Нурмагомедовнинг нокаути ҳақида: "Ёнида бўлишим керак эди" 0 11:45Жек Грилиш яна ижарага кетмоқда 0

22 окт 09:14
Янгиликлар

Футбол

«Бош вазир кубоги»: футбол мусобақалари тобора қизғин тус олмоқда, аммо...

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида спортнинг футбол (эркаклар) ва волейбол (аёллар) турлари бўйича ўтказилаётган “Бош вазир кубоги” мусобақаларида кучлилар сараланмоқда.

Футбол мусобақаларининг 1/16 финал босқичига старт берилди. Мусобақанинг ушбу босқичидаги энг шиддатли ва муросасиз ўйинларидан бири “Қишлоқ қурилиш инвест” ҳамда Давлат Божхона қўмитаси ходимлари ўртасида кечди. Унда кичик устунлик билан “Қишлоқ қурилиш инвест” инженеринг компанияси жамоаси ғалаба қозонди ва нимчорак финалга йўл олди.

Аввалги босқичда ажойиб “камбэк” қайд этган, яъни 0-2 ҳисобида ютқазаётиб якунда 4-2 ҳисобида ғалабага эришган Республика Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси жамоасининг “иштаҳаси очилди” чоғи. Боиси, улар 1/16 финалда Олий аттестация комиссияси жамоасига ҳеч қандай имконият қолдирмади, якуний ҳисоб – 4:0. Умуман, бугун ўтказилган ўйинларда у қадар йирик ҳисоблар қайд этилмади. Бу эса буёғига мусобақада энг кучлилар курашни давом эттиришаётганини англатади.

Қуйида 1/16 финал босқичининг бугунги ўйинларида қайд этилган натижалар билан танишинг:

1/16 финал. 21 октябрь, душанба

Давлат Солиқ қўмитаси – Олмалиқ кон-металлургия комбинати +:-

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи – АТ “Халқ банки” – 0:2

“Қишлоқ қурилиш инвест” – Давлат Божхона қўмитаси – 2:1

Олий суд – “Ўзбекистон темир йўллари” АК +:-

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси – Олий аттестация комиссияси – 4:0

Адлия вазирлиги – Товар хом-ашё биржаси – 3:0

“Кафолат” суғурта компанияси – Энергетика вазирлиги – 2:0

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Тошшаҳартрансхизмат жамоалари ўртасидаги ўйин эса эртага қолдирилди.

Шу ўринда бир мулоҳаза: “Бош вазир кубоги” мусобақаси Низоми шахсан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов томонидан тасдиқланган бўлиб, унга кўра мазкур мусобақа вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари, жисмоний фаол меҳнат режимида бўлмаган ходимларни соғлом турмуш тарзига фаол жалб этишни кўзда тутган.

Аммо, баъзи жамоалар Низомда белгиланган талабларни четлаб ўтишга уринмоқдаки, бу турнир нуфузига салбий таъсир кўрсатмасдан қолмайди.

Шунингдек, Низомда жамоа таркибини шакллантириш ва мусобақадаги иштирокини таъминлашга шахсан вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг биринчи ўринбосари масъул эканликлари белгилаб қўйилган. Шу муносабат билан, барча жамоаларни мусобақа Низомида белгиланган талабларга қатъий амал қилиб, рақиб жамоаларга ҳурмат билан муносабатда бўлишга чорлаб, ажойиб спорт байрамини юқори кайфиятда ўтказишга ўз ҳиссангизни қўшишингизни сўраб қоламиз.

“Бош вазир кубоги” мусобақалари якуни бўйича батафсил маълумотлар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилишини эслатиб ўтамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг