UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0

01 июл 16:44
Янгиликлар

Кураш

Боёвутда белида белбоғи бор кучли полвонлар аниқланди

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.

Болалар-ўсмирлар спорт мактабида ўтган мусобақада 2005-2006 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар гиламга чиқишди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон миллий белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидан ўрин олган мазкур кубок баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан 250 нафардан зиёд спортчилар иштирок этишди. 

Мусобақада ўғил болалар эркин ва классик йўналишларда 11 вазн, қизлар эркин йўналишда 7 та вазн тоифасида ғолиб учун баҳс олиб боришди. Икки кун давом этган муросасиз беллашувларнинг якуний натижаларига кўра қуйидаги полвонлар шохсупанинг энг юқори поғонасидан жой олишди.  

Ўғил болалар (классик йўналиш): 

27 кг. Ахрорбек Ғофиржонов (Наманган)

30 кг. Насибжон Турсунов (Андижон)

33 кг. Ҳабибжон Абдурашидов (Сирдарё)

36 кг. Муҳаммадюсуф Муҳаммадуллаев (Андижон)

40 кг. Асилбек Тожибоев (Сирдарё)

44 кг. Ҳасанбой Адҳамжонов (Андижон)

48 кг. Асадбек Мамажонов (Андижон)

52 кг. Сардор Жумабоев (Тошкент в.)

55 кг. Зиёдулла Валижонов (Тошкент)

60 кг. Илёсбек Сотиболдиев (Фарғона)

+60 кг. Жаҳонгир Жумабоев (Тошкент)

Қизлар (эркин йўналиш)

33 кг. Арофатхон Муҳаммадова (Андижон)

36 кг. Молдир Алимбоева (ҚҚР)

40 кг. Мохирахон Қаххарова (Андижон)

44 кг. Гулзахира Сарсенбаева (ҚҚР)

48 кг. Ўғилой Камолиддинова (Андижон)

52 кг. Севара Сажинова (ҚҚР)

+52 кг. Маржона Кўчимова (Қашқадарё)

Ўғил болалар (эркин йўналиш)

27 кг. Фирдавс Абдуллаев (Тошкент в)

30 кг. Озодбек Аҳмаджонов (Наманган)

33 кг. Шерали Ғуломжонов (Тошкент в)

36 кг. Самандар Солиев ( Фарғона)

40 кг. Диёрбек Исроилов (Бухоро)

44 кг. Палуанияз Давлетяров (ҚҚР)

48 кг. Давлатбек Суюмов (Наманган)

52 кг. Фаёзбек Сотиболдиев (Фарғона)

55 кг. Атабек Жумабоев ҚҚР)

60 кг. Ойбек Юсуфбоев (Наманган)

+60 кг, Хумоюн Камолов (ҚҚР)

Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Жавлон МИРЖУМАЕВ, Гулистон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатининг белбоғли кураш бўйича бош мураббийи:

- Ғолибликка даъвогар бўлган ёш полвонларнинг кўплиги, мусобақанинг қизиқарли ва муросасиз ўтишини таъминлаб турди. Шогирдларимизнинг медаллар шодасига эга бўлганидан хурсандмиз. Фурсатдан фойдаланиб, мусобақада ҳомийлик қилган, қулай шарт-шароитлар яратиб бергани учун Боёвут туман ҳокимлигига, Ёшлар Иттифоқининг туман бўлимига, Ўзбекистон миллий белбоғли кураш федерацияси ва масъул ташкилотларга полвонлар номидан миннатдорчилик билдирамиз.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг