UZ

Сўнгги янгиликлар

13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0 10:06Saber Tashkent Grand Prix 2026 — IJF тарихида илк бор ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақа! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:35ЕЧЛ. МЮ ва "ПСЖ"да дуранг , "Бавария"да мағлубият, "Ливерпуль", "Атлетико"да ғалаба + ВИДЕО 0 09:04Россия бокс терма жамоасининг Тошкентга келадиган таркиби эълон қилинди 0 08:34Бекзод Абдураҳмонов, Разамбек Жамалов ва яна бир ҳамюртимиз ўрин олган RAF Лигаси рейтинги янгиланди 0 08:03"Лондон тизимини кутмагандим, лекин..." — Жавоҳир Синдаров 0 07:32ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Сабаҳ"ни тор-мор этди 0 07:01Анқара Challenger: Никита Белозерцевнинг юриши ниҳоясига етди 0 19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0

31 мар 15:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Брендон Морено Дейвесоннинг ирқчилик ҳақидаги айбловларига жавоб қайтарди

Теглар :  Брендон Морено
Морено Фигeредога жавоб қайтарди.

Брендон Морено мексикалик билан тўртинчи жангдан бош тортганини рақиб жамоадаги ирқчиликнинг намоён бўлиши билан изоҳлаган амалдаги дивизион чемпиони Дейвесон Фигередога жавоб қайтарди.

«Бу шунчаки аҳмоқлик», деди Морено ESPN Deportes'га. «Менинг дўстим матбуот анжуманини жонли эфирда узатиб, телефонидаги фильтрлар билан ўйнаб юрган эди. Афсуски, бизда тўлиқ видео йўқ – у сақламаган. У ҳаммага - Дана Уайтга, жамоадошларимга ва ҳатто менга фильтр қўйди. Фигередо маймун ниқоби билан пайдо бўлганида, кимдир скриншот олди ва Марсело Рохони ирқчи деб атай бошлади. Биз ҳаммамиз Марселони биламиз – у ирқчи деб аталган охирги одам».


Моренонинг таъкидлашича бразилияликнинг сўзларига қарамай, UFC унга улар ўртасидаги тўртинчи жангни ташкил этиш ҳозирда устувор вазифа эканлигини ва бошқа вариантлар кўриб чиқилмаганини тасдиқлади.

«Мен UFC билан, ташкилотдаги асосий йигитлар билан гаплашдим - улар менга тўртинчи жанг тайинланганини  ва бу ҳақда ташвишланишга ҳожат йўқлигини айтишди. Менинг режам яна чемпионлик учун курашиш ва Дейвесон мендан узоқлашишга ҳаракат қилмоқда. Мен ёлғон гапирмайман – UFC Морено ва Фигередони тўртинчи жангда кўрмоқчи. Мен аллақачон «ҳа» дедим, лекин бошқа томоннинг жавобини эшитмадим».

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг