UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0

19 фев 10:12
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Бу қизиқ! Проф бокс юлдузларини мағлуб этган ҳамюртларимизни биласизми?

Профессионал бокс ва ҳаваскор йўналишнинг ўртасида катта фарқ борлиги бу факт бўлса-да, барибир ҳаваскорда олинган мактаб профида ҳам ўз сўзини айтади.

Профессионал йўналишда ажойиб натижалар қайд этган, Артур Бетербиев, Сергей Ковалёв, Каллум Смит, Мигель Котто, Жанибек Алимхонули, Билли Диб, Жош Келли каби боксчилар ҳам ҳаваскор боксда тобланишган. 

Ҳа, профессионал боксни ларзага солаётган кўплаб боксчилар ҳам ҳаваскорда ўз одимларини бошлаган-ку, нега айнан бу боксчилар санаб ўтилди, деган савол туғилиши табиий...

Бунинг ўз сабаби бор ва биз бу борада сўз юритамиз. Демак, профессионал боксда чемпионлик камарларини қўлга киритган ушбу боксчилар ҳаваскор йўналишда айнан ҳамюртларимиз томонидан мағлуб этилган эди. 

Муҳаммадқодир Абдуллаев — Мигель Котто;

Биринчи Олимпиада чемпионимиз Сиднейдаги Олимпия ўйинларининг саралаш босқичида Котто устидан ғалаба қозонган. Пуэрто-Рико вакили кейинчалик профессионал боксда WBC, WBО, WBА чемпионлик камарларини қўлга кирита олган эди. Кейинчалик АҚШда ўтган чемпионлик жангида Котто Олимпиададаги мағлубият учун реванш олишга муваффақ бўлганди. 


Аббос Атоев — Артур Бетербиев;

Профессионал бокснинг ярим оғир вазн тоифасида собиқ мутлақ чемпион Бетербиев 2007 йилги жаҳон чемпионати финалида Атоев томонидан мағлуб этилган.


Аббос Атоев — Каллум Смит;

Иккинчи ўрта вазн тоифасида собиқ WBА чемпиони бўлган британиялик боксчи ҳам 2011 йил Германиядаги халқаро турнирда ҳамюртимиз тўсиғидан ўта олмаганди.


Аббос Атоев — Сергей Ковалёв;

Бухоролик боксчимиз яна бир юлдуз, ярим оғир вазн тоифасида WBО, WBА, IBF собиқ чемпиони Ковалёвни 2008 йил Москвадаги турнирда нокаутга учратган.


Дилшод Маҳмудов — Билли Диб;

Яқин ўтмишдаги яна бир маҳоратли вакилимиз Дилшод Маҳмудов 2003 йил ярим енгил вазнда собиқ  IBF чемпиони саналадиган Билли Дибни Таиландда ўтказилган жаҳон чемпионатининг саралаш баҳсида мағлуб қилган эди.


Достон Турдиев — Жош Келли;

31 январь куни россиялик Бахрам Муртазалиевни мағлуб этиб, биринчи ўрта вазнда IBF чемпионига айланган Жош Келли ҳаваскор боксда ҳамюртимиз Достон Турдиевга имкониятни бой берган эди. Турдиев 2014 йил Қозоғистондаги турнирда Келлига хеч қандай имконият қолдирмаганди.


Бектемир Мелиқўзиев — Жанибек Алимхонули;

Ҳозирги кунда профессионал йўналишда ҳам тобора титулга яқинлашиб бораётган Мелиқўзиев 2015 йил Бангкок шаҳрида ташкил этилган Осиё чемпионати чорак финалида қозоғистонлик ўрта вазн тоифасида IBF, WBО чемпиони бўлган Алимхонулини мусобақадан чиқариб юборган.

Уларни сафига Сардор Абдуллаевни ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Тайсон Фьюрини мағлуб этганини ва Ўткирбек Ҳайдаровни Андре Уордга қарши жангидаги ғалабасини "ўғирлашган"лигини ҳам қўшсак бўлади.

Хуллас, шундай тарихий жангларимиз бор ва ушбу қарама-қаршиликлар  бироз ёдингизга тушган бўлса, ажаб эмас. Балки бундай жанглар рўйхатини сиз мухлислар давом эттирарсиз?

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг