UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

10 янв 12:14
Янгиликлар

Баскетбол

"Бу сиз учун ҳам жуда қизиқ бўлади". Хабиб Нурмагомедов янги келишувга эришганини эълон қилди + ФОТО

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ўзининг "Инстаграм"даги саҳифасига янги келишувга эришгани ҳақидаги пост жойлади.

"Шартномамиз ҳақида кейинроқ айтиб бераман. Ишончим комилки, бу сизни жуда қизиқтиради", — дея мухлисларнинг ичини қиздириб ушбу сурат ва унинг остида изоҳ қолдирган Хабиб.

Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов фаолиятидаги сўнгги жангини америкалик Жастин Гэтжига қарши ўтказган. Ушбу жанг 2020 йил октябрь ойида UFC 254 турнири доирасида ўтказилганди. Ўшанда Хабиб иккинчи раундда «учбурчак» бўғиш усулини қўллаш орқали ғалабага эришган эди. 

Жанг тугаши биланоқ россиялик спортчи ММАдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилганди. Хабиб фаолияти давомида 29 та жангда 29 та, шу жумладан UFC доирасидаги 13 та жангида 13 ғалабага эришган. Гэтжи билан жанг Нурмагомедов учун отаси Абдулманап вафот этганидан кейинги илк жанги эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
11 янв 09:20:20
Muxammadrasul Muxammadjonov
Ufc bilan emasdur har qalay
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг