UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Биринчи ракеткамиз Хитой турниридаги юришини бошлади 0 18:24Жавоҳир Синдаров "Номзодлар турнири"ни мағлубиятсиз якунлади 0 18:03Ламин Ямаль ЕЧЛдаги мағлубиятдан сўнг: "Эркак киши сўзида туради" 0 17:42Жавоҳир Синдаров Гукеш билан чемпионлик "жанги" ҳақида гапирди 0 17:21"Фьюрига қарши жанг мен учун чигилёзди машғулот каби бўлади" - Энтони Жошуа 0 17:00Александр Усик Фьюри — Махмудов жангига баҳо берди 0 16:39Дани Ольмо "Атлетико"дан учралган мағлубият ҳақида: "Баҳсли вазиятлар кўп бўлди, биздан ғалабани тортиб олишди" 0 16:18"Ҳеч бўлмаса суратда борман" - Аниш Гири 0 15:57Иржи Прохазка: "Бу менга ғалабани қўлдан чиқаришга сабаб бўлди..." 0 15:36Ҳумоюн Султонов Чин юртидаги турнирда 1/8 финалга чиқди 0 15:15РАСМАН: Осиё Кубоги-2027 қуръа ташлаш маросими санаси ва жойи ўзгарди 0 14:54Усик Фьюри — Жошуа эҳтимолий жанги учун тахмин билдирди 0 14:33Осиё чемпионатининг яккалик баҳсларига қуръа ташланди 0 14:12Жавоҳир ва Бибисара куннинг энг яхшилари бўлишди + ФОТО 0 13:51Маскерано "Интер Майами" бош мураббийи лавозимини тарк этиш сабабини тушунтирди 0

30 дек 14:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Бу унинг энг катта пули". Арум Фюри билан жанг учун Уайтга қанча пул таклиф қилинганини айтди

Машҳур промоутер Боб Арум оғир вазн тоифасида WBC йўналиши чемпиони Тайсон Фьюри нима учун Диллиан Уайт билан тўқнаш келмаслигини тушунтирди.

Арумнинг сўзларига кўра, Уайт жанг учун жуда кўп гонорар талаб қилмоқда.

"Агар у ғалаба қозонишим мумкин деб ҳисобласа, суд ишлари билан шуғулланишни тўхтатсин ва ҳар қандай йўл билан энг катта тўловни олишга интилсин. Тайсон — ҳақиқий афсона. Қўшма штатларда, умуман олганда, Диллиан Уайт ҳақида ҳеч ким эшитмаган. Биз унга 5-5.5 миллион доллар кафолатли - 25 фоизлик шартнома таклиф қилдик. Лекин, у саккиз хонали пул кераклигини айтди. Яъни, биз ўн миллион доллардан ортиқ маблағ ҳақида гапиряпмиз, бу бундан мустасно. У нима ҳақида гапирётганини билмайман. Улар шунчаки очкўзлар. Фаолиятингиз давомида қанча пул топганингизни кўринг. Бу ҳозиргача унинг энг катта пули бўларди.  

Шундай экан Тайсон шунчаки The Ring журнали камарини ҳимоя қилиши керак бўлади. У гонорардан олган пулини сақлайди ва умид қиламанки, муваффақиятга эришади. Бу вақтга келиб Усик ва Жошуа жанг қилади, шундан сўнг у ушбу жуфтлик ғолиби билан жанг қилади. Бу ерда ютқазувчи, шубҳасиз, Диллиан Уайт бўлади", - Арумнинг сўзларини келтиради Boxing Scene.

Диёр Мавлонов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг