UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0

03 мар 09:50
Янгиликлар

Бошқалар

Бугун баҳодирларимиз Арнольд Шварценеггер турнирида баҳсга киришишади

Бугун ўзбекистонлик спорчилар ҳар йил АҚШнинг Огайо штатида бўлиб ўтадиган машҳур “Arnold Sports Festival” спорт мусобақасидаги иштирокларини бошлайдилар.

Ушбу мусобақа АҚШнинг энг йирик спорт фестивалларидан бири саналиб, шахсан машҳур Голливуд актёри Арнольд Шварценеггер томонидан бевосита ташкил этилади.

“Arnold Sports” фестивалида минглаб кучли полвонлар иштирок этиб, турли хил спорт йўналишлари, асосан, куч экстрими ва бодибилдингда куч синашадилар.

Спортчиларимиз бу мусобақада илк бор 2015 йилда масрестлинг бўйича иштирок этганлар. 2016 йилда эса ўзбекистонлик полвонлар “Arnold Strongman” мусобақаларида қатнашиб, ярим финал босқичига чиқишга сазовор бўлганлар.


Бугундан бошланган спорт фестивалида Ватанимиз шарафини Сергей Трубицин, Хамза Примов,Шуҳрат Алихонов куч экстрими, Олеся Гуреева эса масрестлинг бўйича ҳимоя қилади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг