12 авг 10:55
Янгиликлар
Бокс/ММА, Токио-2020

Бугун боксчимиз Ёдгорой Мирзаева Олимпиадада дебют қилади
Бугунги Олимпиада ўйинлари дастуридан бокс баҳслари ҳам ўрин олган бўлиб, унда ягона вакиламиз Ёдгорой Мирзаева ҳам рингга кўтарилади.
Ўзбек бокси тарихида илк маротаба аёл боксчимиз тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этади. Самарқанд бокс мактаби тарбияланувчиси бўлган Ёдгорой ўзи учун тарихий Олимпиадада медал олишни мақсад қилган.
Мирзаеванинг илк босқичдаги рақибаси канадали Буйолд Менди бўлади. 29 ёшли бу боксчи икки карра Пан Америка ўйинлари ғолибаси ҳисобланади. Агар ҳамюртимиз рақибасини мағлуб этса, иккинчи даврада хитойлик Канкан Ренга қарши рингга чиқади. Ёдгоройга бугунги масъулиятли жангда зафар ёр бўлишини тилаймиз.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар