UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

28 сен 13:56
Янгиликлар

Теннис

Бугун Ҳумоюн Швециядаги турнирда ўйнайди, Файзиев ва Фомин ютқазишга улгурди

Швециянинг Фалун шаҳрида эркаклар ўртасида мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнир старт олди.

Ушбу мусобақада ўзбекистонлик теннисчилар ҳам иштирок этишмоқда. 

Кеча асосий тўр баҳсларига старт берилди. Мусобақанинг асосий босқич баҳсларида қатнашаётган Санжар Файзиев илк босқичда франциялик Валентин Ройерга 0:6, 6:7 ҳисобида ютқазди.

Сергей Фомин эса АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Васил Кирковга 3:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Бугун турнирда тўртинчи рақам остида сараланган Ҳумоюн Султонов саралаш босқичидан асосий даврага қўшилган Владимир Ивановга қарши кортга чиқади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 16:00дан сўнг бошланиши белгилаб қўйилган. 

Ҳумоюн Султонов мусобақанинг жуфтлик баҳсларида япониялик Юта Шимицу билан тандем сифатида қатнашмоқда. Улар кеча илк босқичда финляндиялик теннисчилардан ташкил топган Салминен/Васа тандемини 4:6, 6:4, 10:7 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Ёдингизда бўлса, Ҳумоюн ва унинг япониялик дўсти ўтган ҳафта Швециядаги бошқа бир турнирнинг жуфтлик баҳсларида ғолибликка эришганди. 

Бугун шунингдек, Санжар Файзиев ва Сергей Фомин жуфтлик беллашувларида Марлус Ругзас (Швеция) ва Ливл Саатела (Финляндия) тандемига қарши кортга чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг