UZ

Сўнгги янгиликлар

16:13"Энди Пётр Янни нокаут қилишим мумкин. Биринчи жангимизда жуда ёш эдим" - Сонг Ядонг 0 15:40Арман Царукян: "Махачев билан жангми? Аввал енгил вазнда камида беш марта чемпионликни ҳимоя қилмоқчиман" 0 15:12"Манчестер Сити" футболчиси энди Саудия Арабистони Про лигасида ўйнайди 0 14:30Шавкат Раҳмонов нима учун Чимаев билан тушунмовчилик бўлгани ҳақида гапириб берди 0 13:45Қозоғистон Осиё ўйинлари учун таркибини расман эълон қилди 0 13:13"Торехан қайси асосга кўра танлаб олинди?". Жусуповнинг мураббийи Қозоғистон терма жамоасидаги адолатсизлик ҳақида гапирди 0 12:42ПСЖнинг 10 футболчиси "Олтин тўп" мукофотига даъвогарларнинг Топ-30`талигига киритилди 0 12:11Бекзод Қурбонов Германиядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди 0 11:40Майкл Пейж бўйича UFC ўз қарорини эълон қилди 0 11:09Шавкат Раҳмонов Ўзбекистондан кўчиб ўтгандан кейин Қозоғистондаги оғир ҳаёти ҳақида гапирди 0 10:38L’Équipe ЕЧЛ тарихидаги рамзий терма жамоани тузди, унда Роналду йўқ 0 10:07Машрабжон Рўзибоев акасининг мағлубиятидан кейин пост қолдирди (ФОТО) 0 09:36Ринат Фахретдиновнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 09:05Шавкат Раҳмонов ўзини энг хавфли рақиб деб атади 0 08:34"Ал Ҳилол" 47 та ўйиндан кейин илк марта мағлубиятга учради 0

23 июн 10:51
Янгиликлар

Қиличбозлик

“Бугун илк маротаба биринчи ўринни қўлга киритдим, шунинг учун йиғлаяпман". Қиличбозлик мусобақасида кучлилар сараланди

Теглар :  Қиличбозлик
21-22 июнь кунлари қиличбозлик бўйича Париж Олимпиадаси лицензиялари учун курашадиган терма жамоа таркибини аниқлаш мақсадида Олимпия кунига бағишланган турнир ўтказилди.

Пойтахтимиздаги Қиличбозлик федерациясига тегишли "Пахтакор" спорт мажмуаси мезбонлигидаги мусобақада Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан йиғилган 80 га яқин ёшлар шпага ва рапира йўналишларида ғолиблик учун баҳслашдилар. Таъкидлаш жоизки, мусобақа Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси ва Қиличбозлик федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Кеча бўлиб ўтган шпага бўйича баҳсларда Мирзоулуғбек Муминов 1-ўринни қўлга киритди. Финалдан сўнг, Муминов ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. 

“Қиличбозлик спорт тури билан 5 йилдан буён шуғулланаман. Шу вақтгача Ўзбекистон чемпионатларида бир неча бор ғолиб бўлганман. Сингапурда бўлиб ўтган Очиқ турнирда 3-ўринни қўлга киритганман. Мана шу турнирдаги мен учун энг қийин ўтган баҳс Шохруҳ Сиддиқовга қарши кечган  финал беллашуви бўлди. Сабаби жароҳат билан ҳаракат қилдим. Лекин шукурки, 1-ўринни қўлга киритдим. Энг катта мақсадим Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида иштирок этиш”, - деди Муминов.


Қизлар ўртасида кечган баҳсда қорақалпоғистонлик Дилназ Мурзатаева ғалаба қозонди

“Финал баҳси жуда ҳам қийин бўлди, ютқазиб қўяман деб қўрққандим. Сабаби рақибам мени тақиб қилиб келди. Очколар орасидаги фарқ ҳатто 1 очкогача қисқариб кетди. Аммо мураббийимнинг керакли вақтда берган кўрсатмалари эвазига ўзимга келиб олдим ва ғалаба қозондим. Бугун илк маротаба биринчи ўринни қўлга киритдим, шунинг учун йиғлаяпман. Мураббийим Қорақалпоғистонда, бу ерга кела олмаганлиги сабабли  телефон орқали мулоқот қилиб турдик баҳс давомида. 13 ёшимдан бу спорт тури билан шуғулланаман. Париж Олимпиадасига лицензияни қўлга киритиш энг катта мақсадим”, - деди Дилназ Мурзатаева.


Дастлабки куни рапира, 22 июнь куни эса шпага йўналишида кучлилар сараланди. 

Ғолиб ва совриндорлар рўйхати:

Рапира :

Ўғил болалар:

1. Анвархон Солихўжаев

2. Иляс Молина

3. Радмир Семенеев

3. Муҳаммадюсуф Асранов


Қизлар:

1. Маржона Усмонова

2. Ойдиной Наимшерова

3. Мафтуна  Давронова

3. Екатерина Таджирова



Шпага:

Ўғил болалар

1.Мирзоулуғбек Муминов

2. Муҳаммадюсуф Сидиқов

3. Исмоил Олимжонов

3. Зафар Сидиқов


Қизлар

1. Дилназ Мурзатаева

2. Севара Раҳимова

3. Азиза Ҳамидова

3. Рада Касимова


Хуршида Абдикулова ва Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг