UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0

01 авг 07:57
Янгиликлар

Теннис

Бугун Истомин турнирнинг иккинчи ракеткасига қарши кортга чиқади

Австриянинг Китцбюэль шаҳрида теннис бўйича ATP-250 тоифасига кирувчи мусобақа давом этмоқда.

Хабар берганимиздек, ушбу турнирда ҳамюртимиз Денис Истомин ҳам муваффақиятли одимлаяпти. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси бугун иккинчи даврада турнирнинг иккинчи сараланган теннисчиси Филипп Кольшрайберга қарши ўйин ўтказади.

Таққослаш учун, Истомин дунё рейтингида 95, германиялик теннисчи эса 29-ўринни эгаллаб турибди. Теннисчилар шу кунгача ўзаро 5 маротаба тўқнаш келишган. Учта учрашувда Денис, қолган 2та баҳсда Филиппнинг қўли баланд келган. 

Сўнгги бор улар шу йилнинг 12 июнь куни Штутгартдаги турнирда учрашишган эди. Ўшанда Истомин кучли рақибини икки сетда мағлуб этишнинг уддасидан чиққанди. Истомин -Кольшрайбер баҳси бугун бизнинг вақт билан соат 16:00да бошланиши белгилаб қўйилган. 

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Австрия турнирини саралаш босқичидан бошлаган ва икки рақибини мағлуб этган ҳолда асосий тўрга йўл олганди. Денис мусобақанинг асосий давра илк ўйинида эса аргентиналик Федерико Дельбонисдан 7:6, 6:2 ҳисобида учтун келган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг