25 авг 06:36
Янгиликлар
Дзюдо

Бугун Жаҳон чемпионати старт олади, унинг илк куни Шарофиддин ва Диёрбек татамига чиқади
Бугун Япония пойтахти Токио шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланади.
Дунёнинг 149 мамлакати полвонлари иштирокида ўтказиладиган жаҳон чемпионатида 11 нафар юртдошимиз Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Бугун эркаклар -60, аёллар эса -48 кг вазн тоифасида татамига чиқишади ҳамда куннинг иккинчи ярмида айнан шу вазнларда ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади.
Хабар берганимиздек, -60 кг вазн тоифасида икки полвонимиз ўз маҳоратини намойиш этади. Рейтинги энг юқори дзюдочимиз Шарофиддин Лутфуллаев иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи босқичдан бошлайди ва Халқаро дзюдо федерацияси байроғи остида қатнашадиган Муҳаммад Рашнонезадга қарши татамига чиқади. Рио Олимпиадаси совриндори Диёрбек Ўразбоев эса америкалик Адонис Диас билан тўқнаш келади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар