UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0

07 дек 09:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун Маҳмуд Мурадов Польшада, Мавлуд Тифиев эса Грузияда жанг қилади

Бугун кун давомида ўзбекистонлик икки нафар аралаш яккакураш устаси — Маҳмуд Мурадов ва Мавлуд Тифиев ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказади.

UFC собиқ жангчиси Маҳмуд Мурадов бу сафар Польшанинг Лож шаҳрида жанг қилади. Ҳамюртимиз Fame 23 мусобақаси доирасида Шимолий Ирландия вакили, собиқ UFC жангчиси Норман Парк билан тўқнаш келади.

Ўрта вазн тоифасида ташкил этилувчи ушбу тўқнашув 3 раунд этиб белгиланган. Жанг кўргазмали мақомда ўтказилади.

Муай-тай устаси Мавлуд Тифиев эса бу сафар ММА қоидалари бўйича жанг қилади. Грузиянинг Тбилиси шаҳрида ташкил этиладиган IFC 20 турнири доирасида унга франциялик Роббие Гуньяр рақиблик қилади.

Тифиев иштирокидаги турнир Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг