28 июн 11:40
Янгиликлар
Теннис
Бугун Омонмуродова Торундаги иштирокини бошлайди
Тажрибали теннисчимиз Оқгул Омонмуродова Польшанинг Торун шаҳри мезбонлик қилаётган турнирда ўз имкониятини синовдан ўтказади.
Бугун терма жамоамиз аъзоси асосий тўрнинг илк давра учрашувида кортга чиқади. Унинг рақибаси турнирнинг тўртинчи ракеткаси, польшалик Магдалена Фреч бўлади.
Таққослаш учун, Оқгул Омонмуродова дунё рейтингида 366, 19 ёшли Фреч эса 249-ўринни эгаллаб турибди. Бугун ҳамюртимиз турнирнинг жуфтликлар мусобақасида ҳам кортга чиқади.
Украиналик Вероника Капшай билан иккинчи рақамли жуфтликни ҳосил қилган Омонмуродованинг жуфтликдаги рақибалари польшалик теннисчилар бўлади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар