UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

22 дек 09:07
Янгиликлар

Дзюдо

Бугун Ўзбекистон дзюдо федерациясида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилади

Сир эмас, ўзбек дзюдоси нафақат минтақа, балки дунёда ҳам ўз ўрни ва мавқейига эга ҳисобланади.

Мустақил Ўзбекистон спорт делегациясига Олимпиададаги илк медални ҳам айнан дзюдочимиз тақдим этган. 1996 йилги Атланта Олимпиадасида иштирок этган Армен Багдасаров кумуш медаль соҳибига айланган эди. 

Шундан сўнг ўтган давр мобайнида тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида Ришод Собиров (3 та бронза), Абдулла Тангриев (кумуш), Диёрбек Ўрозбоев (бронза) ҳам Олимпиада шохсупасига кўтарилди. Ҳозирда терма жамоамиз аъзолари дзюдо ватани - Токиода ўтказиладиган Олимпия ўйинлари йўлидаги муҳим рейтинг мусобақаларига тайёргарлик кўришяпти. Уларни номма-ном айтмасак ҳам бундан яхши хабардорсиз. 

Афсонавий дзюдочи, Олимпиада чемпиони, уч карра жаҳон чемпиони Илиас Илиадис бош мураббийлигидаги юлдузли таркиб дзюдочиларимиз бугун, 22 декабрь куни ўтказиладиган "Очиқ эшиклар куни"да ҳозир бўлишади ва тадбирга келадиган сиз азизларга ўз маҳоратларини намойиш этишади. Дзюдочиларимиздан ташқари айни пайтда Тошкентда машғулот ўтказаётган Грузия терма жамоасининг юлдузли таркиби ҳам "Очиқ эшиклар куни"да иштирок этади. 

Бугун соат 10:00да Ўзбекистон дзюдо федерациясида бошланадиган маросимнинг қизиқарли ўтишига кафолат берамиз. Сизларни ажойиб совғалар кутмоқда! 

Тадбир давомида дзюдочиларимизнинг машғулотларини кузатиш, улар билан мулоқот қилиш ҳамда суратга тушиш имкониятига эга бўласиз. 

"Очиқ эшиклар куни"га барча мухлислар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларини таклиф этамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг