17 авг 08:55
Янгиликлар
Бокс/ММА, Токио-2020
Бугун Шаҳобиддин Зоиров чорак финалда рингга кўтарилади
Бугун Рио Олимпиадасининг бокс мусобақаларида яна икки ҳамюртимиз ўз жангларини ўтказади.
Жумладан, 52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган чарм қўлқоп устамиз Шаҳобиддин Зоиров чорак финал жангида рингга кўтарилади. Унинг рақиби озарбайжонлик Элвин Мамишзада бўлади.
Озар боксчиси жиддий рақиб хисобланади. У нимчорак финалда қозоғистонлик Олжас Саттибаевдан 3:0 ҳисобида устун келган. Зоиров эса нимчорак финалда америкалик Антонио Варгасни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Ярим финал чиптаси учун кечадиган Мамишзада – Зоиров жанги бугун Тошкент вақти билан соат 23:30да бошланиши режалаштирилган. Ушбу жангда ғалаба қозонган боксчи камида бронза медалини нақд қилиб қўяди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар
dadasi: chempionlikni orzu qilishing yaxshi ammo qaysi sportni tanlaysan?
bola: bokschi bo'lmoqchiman...
dadasi: haaa o'g'lim buni foydasi yo'qda ...
bola: nega?
dadasi: butun boksni o'zbeklar egallab olgan . sen yaxshisi dzyudo bilan shu'gullan..!
qanday chiqibdi .... o'zim to'qidim....