UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

02 авг 15:16
Янгиликлар

Шахмат

Бугун Синдаров Grand Chess Tour: Saint Louis Rapid & Blitz 2026 турниридаги иштирокини бошлайди

2-7 август кунлари АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида мукофот жамғармаси 200 000 долларни ташкил этувчи, жаҳоннинг кўзга кўринган 10 нафар гроссмейстери иштирокидаги Grand Chess Tour сериясининг навбатдаги босқичи ўтказилади.

Ушбу нуфузли турнирда ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров ҳам дона суради. У бугун 1-турда оқ доналарда нидерландиялик дуранглар қироли Аниш Гирига қарши баҳс олиб боради. Партиялар бизнинг вақт билан соат 22:00да бошланади.  

Учрашувлар рапид ва блиц йўналишларида ташкил этилади. Рапидда вақт назорати 25+10, блицда эса 5+2 форматида бўлиб ўтади. 

Иштирокчиларнинг тўлиқ таркиби: Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон), Фабиано Каруано, Левон Аронян, Уэсли Со, Леньер Домингес, Авондер Лианг (барчаси АҚШ), Винсент Кеймер (Германия), Аниш Гири, Йорден ван Форест (иккиси ҳам Нидерландия), Рамешбабу Праггнанандҳа (Ҳиндистон). 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг