UZ

Сўнгги янгиликлар

18:42Шара Буллет: "Яқин орада камарни қўлга киритаман" 0 18:30Хабиб Нурмагомедов ЖЧ-2026 плей-офф босқичида ҳайратда қолдириши мумкин бўлган жамоаларни айтди 0 17:58Зубайра Тухугов кейинги жангини UFC'даги собиқ рақибига қарши ўтказади 0 17:19Бизнинг энг нозик нуқтамиз - ...! 0 16:31Рафаэль Физиев BMF камарини кўзламоқда 0 15:45Ҳумоюн Султонов Загреб турнири ғолиби! 0 14:53Жейрон Эннис энди икки вазн тоифасида жаҳон чемпиони 0 14:04Элдор Шомуродовда рекорд! 0 13:24Ёш юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида биринчи бўлишди 0 12:37АҚШ терма жамоасининг Самарқанд мезбонлик қиладиган шахмат Олимпиадаси учун таркиби эълон қилинди 0 11:56Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионати – шафқатсиз мусобақа" (тўлиқ матбуот анжумани) 0 11:07Нурсултон Рўзибоев кечаги ғалабасидан сўнг Хоакин Бакли билан реванш ҳақида гапирди 0 10:33BOOMMM! Баҳодир Жалолов IBF камари учун жанг қилиши мумкин! 0 09:51Агит Кабайел супероғир вазнда тўлақонли WBC чемпионига айланди 0 09:19Sofascore. Терма жамоамиз аъзолари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

05 май 20:33
Янгиликлар

Теннис

Бугун теннисдаги янги юлдуз - Карлос Алькараз 19 ёшга тўлди

Бугун испаниялик теннисчи Карлос Алькараз ўзининг 19 ёшини нишонламоқда.

Алькараз 2003 йилнинг 5 майида Испаниянинг Эл-Пальмар шаҳрида таваллуд топган. Унинг учта акаси бор: Алваро, Серхио ва Хайме. У теннисдаги илк қадамларини тўрт ёшида отасининг теннис мактабида қўйган. Алькараз теннисдаги профессионал фаолиятини 2018 йилда бошлаган. 

Карлос ўз фаолияти давомида тўртта АТР турнири ғолиби бўлган, шулардан учтасини бу йил қўлга киритди. Унинг «Катта Дубулға» турнирларидаги энг яхши натижаси 2021 йилги US Open чорак финали бўлган. Шунингдек, испаниялик теннисчи фаолияти давомида 4 338 906 доллар ишлаб топишга улгурди. 


Унинг учун АТР рейтингидаги энг юқори ўрин шу йилнинг апрель ойида тўққизинчи поғонага кўтарилганида бўлди.

Спортчининг ёшлигидаги кумири ҳамюрти Рафаэль Надаль эди. Карлос Алькаразга мухлис ва мутахассислар Надальнинг издоши дея қарайди. Бу бежиз эмас. Сабаби Карлос Надаль қайд этаётган натижаларга бирин-кетин эришмоқда. Икки теннисчининг ҳатто мухлислик қиладиган футбол жамоаси ҳам бир - "Реал Мадрид".


Кеча "Сантяго Бернабеу" да бўлиб ўтган ўйинга Карлос ҳам Рафа ҳам ташриф буюриб, севимли жамоасини стадиондан қўллаб-қувватлади.

Бўш вақтида Карлос гольф ва футбол ўйнашни яхши кўради. 

Бугун 19 ёшга қадам қўйган теннисчидан бир маромдаги теннис мухлисларини хушнуд этадиган ажойиб ўйинлар кутиб қоламиз. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг