UZ

Сўнгги янгиликлар

01:44Бобир Тагиев иштирокидаги Mangu 3 марказий жанги биринчи раундда якунига етди (ВИДЕО) 0 00:59Mangu 3. Амирхон Алихўжаев иштирокидаги жанг муддатидан аввал якунланди (ВИДЕО) 0 00:43Фирдавс Ҳасанов қирғизистонлик спортчига қарши жанг қилди 0 23:35Авлиёхон Ҳамидов Mangu 3 турнирида жанг қилди 0 22:51Ана холос! Mangu 3 турнирининг марказий жанги бекор бўлди — сабаби маълум 0 22:01Нажмиддин Қосимхожиев ва Марат Мавлонов Рим Гран-присида бронза медалларига эга чиқишди 0 19:48Топурия Гэтжининг хотини ҳақидаги сўзларига "ответ" қилди: "Тез орада гапиришдан тўхтайди" 0 19:02Василий Ломаченконинг рақиби айтилди 0 18:16Канчельскис — ЖЧ-2026 ҳақида: "Шотландия, Англия ва Ўзбекистонга мухлислик қиламан" 0 17:41Дана Уайт Жон Жонсни тарихдаги энг яхши жангчи унвонидан маҳрум қилмоқчи 0 16:53Ислам Махачев фаолиятидаги энг севимли жангини айтди 0 16:08Makarska Open. Мария Тимофеева 1/2 финалда! 0 15:29Фабио Каннаваро Тимур Кападзе ва Сречко Катанец ҳақида гапирди 0 14:56Шахматчимиз Грандмастер даражасини қўлга киритди 0 14:08Octagon 87 турнири учун яна бир қизиқарли жанг эълон қилинди. Жаҳонгир Нажмиддинов қайтмоқда 0

25 авг 07:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун уч нафар боксчимиз Вьетнамда рингга чиқади, улардан бири чемпионлик камари учун жанг қилади

Хабар берганимиздек, бугун Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида профессионал бокс кечаси ўтказилади.

Жами 8 та жанг ўтказилувчи бокс оқшомига District 7 Arena мезбонлик қилади. Ана шу 8 та жангнинг 3 таси бевосита ўзбекистонлик боксчилар иштирокида кечади.

Эътиборлиси, оқшомнинг марказий жанги ҳам айнан ҳамюртимиз иштирокида бўлиб ўтади. Тажрибали Олимжон Назаров вакант бўлиб турган WBO Oriental чемпионлик камари учун филиппинлик Иван Сорианога қарши рингга кўтарилади. 

Маълумот учун, Олимжон Назаров проф рингда 23 та жанг ўтказиб, 18 ғалабага эришган. Ҳисобида 11 та нокаут бор. Бешта жангда мағлубият аламини тотиб кўрган. Сориано ҳам Назаров сингари 23 та жанг ўтказган. Ана шу жангларнинг 20 тасида ғалаба қозонган, 20 таси нокаут билан. Ҳисобида 2 мағлубият ва бир дуранг бор. 

Шунингдек, ушбу бокс кечасида ҳамюртларимиздан Шохруҳ Ашуров кореялик Канг Сеон Жонгга, Равшанбек Шерматов эса хитойлик Бинг Ченг Зоуга қарши рингга чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг