UZ

Сўнгги янгиликлар

12:03"Шанба оқшомида Холлоуэй фаолиятини якунлайди" - Конор Макгрегор 0 11:28Фьюри, Жошуа, Макгрегор, Холлоуэй, Анкалаев, Рамазон Темиров. Июль ойида бокс ва ММА мухлисларини "ёндирадиган" жанглар кутмоқда 0 10:55"Айрим ўйинчилар тайёр эмас эди". Марокаш мураббийи — ЖЧ-2026`даги Франция билан ўйин ҳақида 0 10:27Мураббий Конор нега енгил вазнга қайтмоқчи эмаслигини айтди 0 09:44"Тожик бургути" Рамазон Темиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 09:02Бугун Осиё чемпионатида Дўсматов ва яна етти боксчимиз 1/2 финал чиптаси учун рингга чиқади 0 08:33Мбаппе Франциянинг ЖЧ-2026 1/2 финалига чиққанига муносабат билдирди 0 08:06Дарья Латишева Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи совриндори + ФОТО 0 19:02Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди 0 18:36Машрабжон Рўзибоевнинг кейинги рақиби UFC собиқ жангчиси бўлади 0 17:502029 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Мексикада ўтиши мумкин — FMF 0 17:19Макгрегор Ислам Махачевни Хабиб Нурмагомедовдан юқори баҳолади 0 16:452030 йилги қишки Олимпия ўйинлари дастуридаги ўзгариш эълон қилинди 0 16:18Рамазон Темиров Эрцегга қарши жанг олдидан Таиланддаги йиғинни якунлади (ФОТО) 0 15:52Моуринью "Реал"га керак бўлмаган ярим ҳимоячини аниқлади 0

06 мар 15:35
Янгиликлар

Футбол

“Бунёдкор”да ёши “урилган” футболчи аниқланди. Иш прокуратурага оширилди

Теглар :  Бунёдкор
2023 йилги мавсумда 296 нафар футболчи илк профессионал шартномасини тузганди.

Лига кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматлари департаменти билан ҳамкорликда мазкур футболчилар маълумотларини ўрганишга киришди.

Ўрганишлар натижасида 3 нафар футболчининг ҳужжатларида туғилган йили юзасидан тафовут борлиги аниқланганди. Мазкур футболчиларни рўйхатдан ўтказган Суперлиганинг икки клуби ҳамда футболчиларнинг ўзи бу ҳақда расман огоҳлантирилди. Лига футболчиларга муддат тақдим этиб, барча масала қонун доирасида ҳал этилиши лозимлигини тушунтирди.

Мазкур 3 футболчидан 2 нафари ўз айбига иқрор бўлиб, масалани қонун доирасида ҳал этди. "Бунёдкор" клубининг U-19 жамоаси сафида рўйхатдан ўтган футболчи эса Лига томонидан берилган муддат ичида ишни ҳал қилмади. Айни вақтда футболчи Бунёдкор билан бирга эмас. Шунга қарамай, унинг бошқа клуб сафида эҳтимолий рўйхатдан ўтиши инобатга олиниб, Лига Самарқанд вилояти прокуратурасига расмий мурожаат йўллади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сон Фармонида мамлакатда футболни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммолар сифатида халқаро ва миллий даражадаги футбол мусобақаларида қатнашувчи спортчиларнинг биологик ёшини сунъий кичрайтириш каби салбий ҳолатларнинг мавжудлиги қайд этилиб, бундай ҳолатлар олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланган.

Футболчилар ва айниқса уларнинг ота-оналари бу каби иллат яхшиликка олиб келмаслигини тушуниб етиши керак. Бугунга келиб Лига Адлия вазирлиги билан мазкур муаммога мунтазам равишда ечим излаб келаётгани сир эмас. Сўнгги тўрт йилда Лига илк профессионал шартномасини имзолаган футболчилар рўйхатини расман эълон қилади ва кейинчалик уларни ўрганиш ишларини олиб боради. Ҳар йили камида 2-3 нафар футболчи билан боғлиқ юқоридаги ҳолат қайд этилади ва улар кейинчалик ҳам нотўғри йўналишда давом этишининг олди олинади.

Лига ўрганишлар хулосасига кўра футболчилар исм-шарифини расман очиқламайди ва уларнинг карьераси масаласида қайғуради. Футболчининг ота-онаси билан тушунтириш ишлари олиб борилади. Шунга қарамай вазият ҳал этилмаса, Лига тегишли органларга расмий мурожаатнома йўллайди. Эндиликда Лига вазиятни кузатишда давом этади ва у ўнглангач, футболчи билан боғлиқ иш ЎФА тегишли қўмитасига оширилади. Зеро барча учун бир бўлган талаб ижроси ўз вақтида таъминланмаса, Лига бу ишни ўзи истамаган кўринишда бўлсада охирига етказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг