UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18Емельяненко, Махачев ва бошқалар. Самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0

26 янв 12:38
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Бутунжаҳон сузиш федерацияси президенти Ўзбекистонга келди

Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Бош директори, Бутунжаҳон сузиш федерацияси (World Aquatics) президенти Ҳусайн Ал Мусаллам юртимизда расмий ташриф билан меҳмон бўлди.

Мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, ООК вице-президенти, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров ва Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов қарши олишди. 

Жаноб Мусаллам сафари давомида Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида бўлиб, қадимий жойларни зиёрат қилиш билан бирга мамлакатимизда сув спорти турларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Мамлакат сузиш федерацияси раиси Қудраттилла Рафиков билан ўтган йиғилишда бир қатор истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилди. 

Қудратилла Мирсагатович янги шакллантирилган федерация жамоаси ўз олдига улкан мақсадлар қўйгани, хусусан, сув спорти турларини мамлакатимиз бўйлаб янада оммалаштириш, ҳудудлардаги моддий-техник базани кучайтириш устувор режалардан экани ҳақида гапириб ўтди. Қолаверса, Қ.Рафиков Республикамизнинг кўплаб вилоятларида замонавий, халқаро стандартлар асосида янги сузиш ҳавзалари қурилгани ҳақида маълумот берди.

Ўз ўрнида, расмийлар давлатимиз раҳбарининг қўллаб-қувватлаши билан сув спорти турларининг ривожи янги босқичга чиқишини билдиришди. Жаноб Мусаллам юртимизда спортга бўлган эътибор йил сайин ортиб бораётганидан хабардор экани, бу жиҳат ҳар қандай халқаро ташкилот раҳбарларини ҳамкорликда ишлашга ундашини алоҳида таъкидлади.

Самимий руҳда ўтган суҳбат давомида пойтахтимизда қад ростлаётган Олимпия шаҳарчасидаги сув спортига ихтисослаштирилган объектни энг замонавий инвентарлар билан жиҳозлаш, унда халқаро мусобақалар ўтказиш, маҳаллий мутахассисларнинг малакасини ошириш каби мавзуларда фикр алмашилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг