UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Mangu 4 турнири қачон бўлиши айтилди 0 18:28Бибисара Ассаубаева ва Қозоғистон спорт тизими: нега жаҳон юлдузи Президентга мурожаат қилишга мажбур бўлди? (мутолаа учун) 0 17:55Ҳақиқий феномен: жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг ноёб рекордлар. Уларнинг кўпчилиги ярим асрдан ошиқ вақтдан бери янгиланмаяпти 0 17:23UFC жангчиси АҚШ ва Эрон можароси вақтида ракеталар ҳужумини қандай бошдан кечирганини эслади 0 16:49Илия Топурия ярим енгил вазн тарихидаги энг буюк жангчи кимлигини айтди 0 16:22Макгрегор тикланиш вақтида тақиқланган моддалардан фойдаланган экан 0 15:54Радамель Фалькао: "Энг муҳим ўйин Ўзбекистондан бошланади" 0 15:28Дана Уайт Царукян Гэтжининг ғалабаси учун 1 млн доллар тикканлиги ҳақидаги хабарни рад этди 0 15:05Александр Усик Пентагонга ташриф буюрди + ФОТО 0 14:37Хабиб Нурмагомедов ЖЧ-2026`да кимга мухлислик қилиши маълум бўлди 0 14:03ЖЧ эшик қоққанида ғалати ҳодиса: Мессининг паспорти интернетда тарқалди 0 13:31Хамзат Чимаев: "Мақсадим - RAF чемпиони бўлиш!" 0 12:48Алекс Перейранинг Оқ уйдаги жанги учун гонорари маълум бўлди 0 12:19Бугун Ўзбекистон крикет терма жамоаси Challenger Cup мусобақасидаги иштирокини бошлайди 0 11:26Аргентина ва Месси ЖЧ-2026 да ҳали ҳеч ким енга олмаган "лаънат"га дуч келади 0

21 ноя 08:25
Янгиликлар

Таэквондо

Бутунжаҳон якка курашлар ва жанг санъати федерацияси президенти Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон таэквондо Миллий Ассоциацияси раҳбарияти таклифига кўра юртимизга дунёнинг иккита нуфузли федерациялари раҳбарлари ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.

Кеча аввалига Бутунжаҳон Хапкидо Кумдо федерацияси президенти Жанг Хи Чанг тантанали равишда кутиб олинганди. Бугун тунда эса Халқаро W.A.S.C.O, яъни Бутунжаҳон якка курашлар ва жанг санъати федерацияси президенти, профессор Жианни Саритцу ҳам Тошкентга етиб келди. 

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида фахрий меҳмонни тантанали кутиб олиш маросими ташкил этилди. Ўзбекистон таэквондо Миллий Ассоциацияси раиси Лазиз Ҳасанов, Бутунжаҳон Хапкидо Кумдо федерациясининг Марказий Осиё минтақаси президенти Абдулҳаким Шаубаев W.A.S.C.O президентини кутиб олишди. 

Ушбу ташрифдан кўзланган мақсад Ўзбекистоннинг номлари тилга олинган халқаро федерациялари билан ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш, юртимизда ушбу яккакураш турлари бўйича Осиё ва жаҳон чемпионатларини ўтказишдан иборат. 

Абдулҳаким Шаубаевнинг хабар беришича, Жанг Хи Чанг ва Жианни Саритцунинг ташрифи Ўзбекистон таэквондо ITF ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Хапкидо федерациялари тарихида янги саҳифанинг очилишига хизмат қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг